Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

ЭНГ КУЧЛИ ЖАМОА АНИҚЛАНДИ

“Локомотив” марказий жисмоний тарбия ва спорт клубида мини-футбол бўйича  “Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши кубоги” мусобақалари ниҳоясига етди.

Мусобақада “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти тасарруфидаги 18 та бошқарма, корхона ва ташкилотларда фаолият кўрсатаётган темирйўлчилардан иборат жамоалар ўзаро   куч синашишди.  Мини футбол ўйинлари қуръа ташлаш натижаларига кўра турт гуруҳга бўлиниб ўтказилди.

“А” гуруҳда “Ўзтемирйўлмаштаъмир” УК, Ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бошқармаси, “Ўзтемирйўлқурилишмонтаж”,  “Махсус механизациялашган йўл станцияси”, “Сардоба темир йўл агро саноат мажмуа»си жамоалари  иштирок этдилар  ва ўйин натижаларига кўра “Ўзтемирйўлмаштаъмир”УК ва “Ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бошқармаси”  жамоалари чорак финал боскичига ўтишди.

“Б” гуруҳ мусобақаларида Капиталқурилиш дирекцияси, “Қуюв механика заводи” шуъба корхонаси, “Тошкент йўловчи вагонлари қуриш ва таъмирлаш заводи” АЖ, Ахборот ҳисоблаш маркази жамоалари  иштирок этдилар ва уйин натижаларига кўра “Қуюв механика заводи” шуъба корхонаси жамоаси чорак финал босқичига чиқишди.

“С” гуруҳи ўйинлари натижаларига кўра, “Ўзтемирйўлқурилишмонтаж” УК, “Тошкент механика заводи” АЖ, «Тошкент йўловчи вагонлари қуриш ва таъмирлаш заводи» АЖ, «Ишларни бошқариш дирекцияси», «Тошкент метрополитени» жамоалари ўртасида ўтказилган мусобақа натижаларига кўра «Тошкент метрополитени» ҳамда «Тошкент йўловчи вагонлари қуриш ва таъмирлаш заводи» АЖ жамоалари   чорак финал боскичига ўтишди.

«Д» гуруҳида эса «Ўзтемирйўловчи», Тошкент темир йўл муҳандислари институти, Локомотив депо, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ марказий поликлиникаси, “Ахборот ҳисоблаш маркази”  ходимлари ўртасида ўтказилган мини футбол мусобақаси натижаларидан келиб чиқиб, Тошкент темир йўл муҳандислари институти ҳамда Локомотив депо жамоалари чорак финал босқичига чиқишди.

Мусобақаларнинг ярим финал ҳамда финал босқичлари қизғин ва шиддатли тусда бўлиб ўтди. Темирйўлчилар Тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши Кубоги учун қаттиқ курашишди. Натижада, мусобақанинг финал босқичида  1- ўринга  “Ўзтемирйўлмаштаъмир” унитар корхонаси жамоаси, 2-ўрин “Тошкент йўловчи вагонлари қуриш ва таъмирлаш заводи” АЖ жамоасига ва 3-ўрин  «Тошкент метрополитени» жамоасига насиб этди .

Тадбир сўнггида 1-ўринни эгаллаган «Ўзтемирйўлмаштаъмир» унитар корхонаси жамоасига кубок топширилди. Шунингдек, барча ғолиб ва совриндорлар Тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан қимматбаҳо совғалар ҳамда дипломлар  билан такдирландилар.

 

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Dekabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!