Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

“Энг фаол цех касаба уюшма ташкилоти” кўрик-танлови ғолиблари аниқланди

Бошланғич ташкилотлар фаолиятини намунали равишда йўлга қўйишда юқори кўрсаткичларга эришаётган, ўз олдига қўйилган барча йўналишлари бўйича  устувор вазифаларни амалга оширишда жонбозлик кўрсатаётган касаба уюшма  цех тузилмаларини рағбатлантириш, уларда ижтимоий жараёнлардаги фаоллигини ошириш, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган ташаббуслари ва изланишларини қўллаб-қувватлаш, улар ўртасида соғлом рақобат муҳитини яратиш, корхона, ташкилот ва муассасаларда ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш борасидаги амалий ишларга, уларга етарли меҳнат ва маиший шароитни яратиб берилишини, жамоа шартномаларида белгиланган имтиёзлардан барча ходимлар бирдек фойдаланишларини, касаба уюшмалари цех қўмиталари фаолиятини ошкоралигини таъминлаш масалаларига эътиборни кучайтириш мақсадида 2017- йил 24 ноябрь куни Қўқон минтақавий темир йўл узели ҳудудий касаба уюшма қўмитаси тасарруфидаги бошланғич қўмиталар таркибидаги касаба уюшма цех ташкилотлари ўртасида “Энг фаол цех касаба уюшма ташкилоти” кўрик-танлови ўтказилди.

Қўқон МТУ ҳудудий касаба уюшма қўмитасида ўтказилган “Энг фаол цех касаба уюшма ташкилоти” кўрик-танловида Андижон локомотив депо, Қўқон бекати, Қўғай бекати, Олтиариқ бекати, Вагон депо ғилдирак цехи касаба уюшма цех қўмиталари фаол иштирок этиб, биринчи ўринни Андижон локомотив депо цех қўмитаси раиси Соибжон Тиллаболдиев, иккинчи ўринни Қўқон бекати цех қўмитаси цехкоми Меҳрихон Нишонова, учинчи ўринни Қўғай бекати касаба уюшма цех қўмита раиси Хусниддин Маматовлар эгаллашди. Ўз ишида фаол бўлган цех қўмиталар раислари ҳудудий касаба уюшма қўмитасининг қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Aprel 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!