Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

ЭНГ ФАОЛ ТЕМИРЙЎЛЧИ АЁЛЛАР ТАҚДИРЛАНДИ

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти фаоллар залида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти ҳамда Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан соҳада фаолият кўрсатаётган энг фаол темирйўлчи опа-сингилларимизни тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тантанали маросимга “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти ва тасарруфидаги корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ҳамда ўқув ва тиббиёт масканларида турли лавозимларда, касбларда фидойилик билан меҳнат қилаётган хотин-қизлар таклиф этилди.

Байрам тадбирида дастлаб, Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Қутлимурат Сабиров сўзга чиқиб, Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ҳукуматимиз томонидан аёлларга бўлган юксак эътибор, билдирилган ишонч йил сайин ортиб бораётганини айтар экан, Республикамизнинг турли вилоятларидаги туманларга фидойи, ҳалол, юксак билим салоҳиятига эга аёлларимизнинг масъулиятли лавозимларга хусусан, ҳоким лавозимларига тайинланаётгани ҳам бугун мамлакатимизда аёлларга бўлган муносабат тубдан ўзгараётганини, уларга бўлган юксак ишонч ортаётганини мамнуният билан айтиб ўтди. Қ.Собиров темир йўл соҳасида амалга оширилаётган бунёдкорликлар, ривожланиш босқичларида соҳада фаолият олиб бораётган 14 мингдан ортиқ хотин-қизларнинг барчаси даҳлдор эканлиги, уларнинг меҳнати, фидойилиги, ташаббускорлиги тизимда эришилаётган ютуқларимизда муносиб аҳамият касб этаётганини эътироф этиб, хотин-қизларга оилавий бахт-саодат, иш фаолиятларида катта муваффақият ва сиҳат-саломатлик тилади.

Тадбирда “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг ўринбосари в.б. У.Турсункулов ҳам иштирок этди ва темирйўлчи аёлларни байрам билан самимий қутлади.

– Аёлларимиз учун ушбу муборак кунда барчангизни темир йўл раҳбарияти номидан чин кўнгилдан табриклайман, ҳар бирингиз оилада энг бахтли она, ҳурматли опа-сингил бўлинглар, – деди У.Турсункулов. – Мунис аёлларимиз, опа-сингилларимиз борки, биз ишга шошамиз, ишдан сўнг эса уйга ошиқамиз. Бугун темир йўл тизимида эришилаётган муваффақиятлар замирида фидойилик билан ўз касбини қадрлаб, ёнидаги ҳамкасбларига ибрат бўлаётган опа-сингилларимизнинг ўрни беқиёсдир. Бугун Президентимиз раҳбарлигида юртимиз улкан, асрларга қиёсласа арзийдиган тараққиёт йўлини босиб ўтмоқда. Бу йўлнинг машаққатлари, масъулияти ва шонли саҳифаларига ҳар биримиз гувоҳ ва бевосита иштирокчиси бўлмоқдамиз. Халқимизнинг фаровон турмуши, Ватанимиз ободлиги йўлида амалга оширилаётган бу эзгуликлар – темир йўл тизимида қўлга киритилаётган барча ютуқлар, бунёдкорлик ишлари ва юксак меҳнат ғалабаларида темирйўлчи эркаклар билан елкама-елка туриб меҳнат қилаётган шижоатли ва серғайрат темирйўлчи аёлларнинг борлиги қалбимизда ғурур ва ифтихор уйғотади. Оилаларимизга хотиржамлик, бахту иқбол бераётган, жамиятда шижоату ғайрати, салоҳияти, фидойилиги билан меҳнат қилаётган аёлларимиз омон бўлишсин!

Шундан сўнг У.Турсункулов мамлакатимиз вилоятларининг бирида истиқомат қилаётган фуқаронинг Ўзбекистон Республикаси Президенти “Халқ қабулхонаси”га темирйўлчи аёлларни табриклаб, йўллаган миннатдорчилик хатини ўқиб эшиттирди.

– 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан бўлиб ўтаётган байрамларда Жамият раҳбарияти томонидан барча темирйўлчи аёлларимиз, опа-сингилларимиз меҳнати эътироф этилиб, муносиб рағбатлантирилмоқда, –  дейди “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг Иқтисодий-таҳлил бошқармаси етакчи мутахассиси Насиба Бурхонова. – Бу эса тизимда аёлларга бўлган чексиз ҳурмат ва эътибор намунасидир. Ҳукуматимиз томонидан Ўзбекистон темир йўлларига катта эътибор қаратилиши, тажрибали мутахассисларнинг, юқори малакали раҳбарларимизнинг ташаббуси ва илғор ғоялари туфайли соҳада катта юксалиш жараёни кузатилди. Натижада темир йўл тизими мамлакатимизнинг энг илғор, иқтисодий жиҳатдан мустаҳкам, юксак қобилиятли кадрларга, замонавий техникаларга эга тизимга айланди. Бу ҳукуматимиз томонидан сўнгги йилларда пойтахтимиз ва республикмиздаги энг йирик бунёдкорлик лойиҳаларини темирйўлчиларга ишониб топширилишига замин яратди. Бугун фидойи касб эгалари бу ишончни оқлаб, Ватанимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшмоқда. Улар орасида аёл ҳамкасбларимизни борлиги ҳар биримизни қувонтиради. Темир йўл соҳасидаги 35 йиллик фаолиятим давомида амалга оширган ишларимиз бизнинг умримиз бекорга ўтмаганини изоҳлайди.

Байрам муносабати билан “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти ҳамда Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раҳбарияти томонидан тармоқ корхоналарида фаолият кўрсатаётган энг фаол юз нафарга яқин хотин-қизларга қимматбаҳо эсдалик совғалари тақдим этилди. Шунингдек, барча минтақавий темир йўл узели унитар корхоналарида, ташкилот ва мауассасаларида меҳнат қилаётган фаол аёллар жойларда Республика Кенгашининг ҳамда бошланғич касаба уюшмаларининг муносиб рағбатлантирувчи совғалари билан тақдирланишди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Aprel 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!