Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

“ЭНГ ФАОЛ КАСБ ЭГАСИ” КЎРИК-ТАНЛОВИ ҒОЛИБИ АНИҚЛАНДИ

Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ташаббуси билан “Бухоро минтақавий темир йўл узели” унитар корхонасида “Энг фаол касб эгаси” кўрик-танлови ўтказилди.

Ушбу танлов 3 босқичдан иборат бўлиб, 1-босқич – тармоқ корхона, ташкилот ва муассасалар миқёсида, 2-босқич – ҳудуд миқёсида, 3-босқич – Республика тармоқ миқёсида ўтказилди. Мазкур танловнинг “Юк транспорт технологияси  –темир йўл вагонларига хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш механиги” йўналишибўйича Бухоро вагон депосининг вагон ғилдиракларини таъмирлаш цехи устаси Нигина Ашурова 1-ва 2-босқичларда ғолиб бўлди ва 3-босқич – Республика тармоқ миқёсида ўтказилган танловда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Эндигина 25 ёшни қаршилаган Н.Ашурова 3-босқичда ҳам билим ва тафаккурини кўрсатиб, кучри рақобат асосида ўтган танловда фахрли 2-ўринни эгаллади. Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раҳбарияти томонидан унга диплом ва қимматбаҳо соврин тақдим этилди. Совринларни Республика Кенгаши раиси Қ.Собиров номидан “Бухоро минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси Касаба уюшма ҳудудий қўмита раиси М.Джумаев топширди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Aprel 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!