Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

ЭЪЛОН

ҲУРМАТЛИ ТЕМИРЙЎЛЧИЛАР!

 “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастури ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январдагиКитоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойиши ижроларини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ хотин-қизлар қўмитаси ва Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти темир йўл минтақавий ташкилоти ҳамда Марказий касаба уюшма кутубхонаси ҳамкорлигида 2017 йилнинг 1 майидан 31 майигача

“КИТОБ – ТАФАККУР ЧИРОҒИ” ОЙЛИГИ ўтказилади.

Тадбирни ўтказишдан мақсад китоб ва китобхонлик маданиятини ошириш, ёшларни китобга ҳурмат, китобхонликка муҳаббат руҳида улғайтириш, уларни кутубхоналар билан дўст бўлишга ўргатишдир.

Ойлик доирасида  маънавий-маърифий, маданий тадбирлар, ижодий танловлар, мусобақалар ташкил этилади. Шунингдек, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тасарруфидаги барча кутубхоналар  фаолиятини янада яхшилаш ва темирйўлчилар ҳамда уларнинг оила аъзолари ўртасида китобхонликка бўлган қизиқишни ошириш мақсадида “Энг яхши китобхон” ҳамда “Китоб — ҳар бир оилага” кўрик-танловлари ўтказилади.

“Энг яхши китобхон” кўрик-танловининг биринчи босқичи май, июнь, июль ойлари давомида жойлардаги ўқув юртлари ўқувчи ва талабалари, минтақавий темир йўл узеллари темирйўлчилари ўртасида ўтказилади. Иккинчи босқичи  “Темирйўлчилар куни” ва Мустақиллик байрамининг 26 йиллиги  муносабати билан  1-босқичда ғолиб бўлганлар ўртасида ўтказилади.

“Китоб – ҳар бир оилага” кўрик-танловининг биринчи босқичи минтақавий темир йўл узеллари кутубхоналарида ўтади. Иккинчи босқичда йил давомида кутубхоналараро энг кўп китоб ўқиган оила ва энг яхши ишлаган кутубхоначи сараланади. Учинчи босқичда ғолиблар аниқланиб, тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши ҳамда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ хотин-қизлар қўмитаси ва Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти темир йўл минтақавий ташкилоти томонидан эсдалик совғалари ҳамда фахрий ёрлиқлари билан тақдирланади.

Маълумот учун 237-87-43; 299-78-73 телефон рақамларига мурожаат қилинг.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Aprel 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!