Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

ЭҲТИРОМ

“Қуюв механика заводи” шўъба корхонаси касаба уюшма қўмитаси томонидан Тошкент шаҳридаги Оқсарой қароргоҳида ташкил этилган Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ҳамда “Темурийлар тарихи давлат музейи”га корхона ишчи-ходимларининг ташрифлари ташкиллаштирилди.

— Корхонамиз ёшларини халқимизнинг бебаҳо маданий мероси, миллий ва умумбашарий қадриятлар, илм-фан ёдгорликлари билан яқиндан таништириш, уларда Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат туйғусини мустаҳкамлаш, ёшларда ватанпарварлик, тарихимиз ва буюк аждодларимиз мероси билан фахрланиш туйғусини кучайтириш мақсадида мана шундай маънавий тадбир ташкил этилди, — дейди корхона касаба уюшма қўмитаси раиси Ш.Султонов. — Айниқса, Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ташриф барча темирйўлчиларга манзур бўлди.

Улкан давлат арбоби, ўз ҳаётини мустақил давлатимиз қурилиши ва шаклланишига, унинг жаҳондаги мавқеини мустаҳкамлашга бағишлаган, юртимиз ва халқаро майдонда катта обрў-эътибор қозонган Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Sentabr 2025
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!