Э Ъ Л О Н
“Ўзбекистон темир йўллари” акционерлик жамиятининг катта мажлислар залида 2015 йил 14 август куни соат 10.00 да Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмасининг навбатдаги
VI-Қурултойи бўлиб ўтади
Қурултой кун тартиби муҳокамасига қуйидаги масалалар киритилган:
1. Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг 2010 йил июл ойидан 2015 йил июл ойгача булган фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи ва касаба уюшмалари аъзоларининг меҳнат ҳуқуқини ҳамда ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича Республика Кенгаши ва унга аъзо ташкилотларнинг келгусидаги вазифалари ҳақида.
2. Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси тафтиш комиссиясининг 2010-2015 йиллардаги фаолияти тўғрисида ҳисобот.
3. Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида.
4. Ташкилий масалалар.
Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт
қурувчилари касаба уюшмаси
Республика Кенгаши ташкилий ишлар бўлими
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: