Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

“ДЎСТЛИК” ОРОМГОҲИДА КЎРИК-ТАНЛОВ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти тасарруфидаги барча болалар дам олиш оромгоҳларида темирйўлчилар ҳамда “Тошкент метрополитени” унитар корхонаси ходимларининг фарзандлари ёзги мавсумни мароқли ўтказишмоқда.

Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ташаббуси билан “Бурчмулла”, “Янги авлод”, “Қибрай”, “Дўстлик” ҳамда “Темирйўлчи” оромгоҳларида ёзги дам олиш ва соғломлаштириш мавсумини мароқли ўтказаётган ўғил-қизларимиз учун турли концерт дастурлари, кўрик-танловлар ва мусобақалар ташкил этилмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири Марказий темирйўлчилар маданият саройининг “Бухоро” филиали ташаббуси билан “Дўстлик” болалар соғломлаштириш оромгоҳида ҳам бўлиб ўтди. Унда соғломлаштирилаётган болажонлар учун “Ёз ўтмоқда – соз” деб номланган кўрик-танлов ташкил этилди.

 

–Жорий йилги мавсумда “Дўстлик” дам олиш оромгоҳида 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган 1000 нафардан ортиқ болажонларимиз 4 навбатда соғломлаштирилади, – дейди оромгоҳ раҳбари М. Мавлонов. – 1-навбатда 180 нафар, 2-навбатда эса 300 нафар соҳа ходимларининг  фарзандлари мароқли дам олиб, ёзги мавсумни кўнгилдагидек ўтказишди. Улар учун “Ёз ўтмоқда – соз” деб номланган кўрик-танлов ҳам ташкил этилди. Қизиқарли шартларга бой бўлган бу каби тадбирлар 3-ва 4-навбатларда ҳам бўлиб ўтади. Яна шуни айтиб ўтиш лозимки, оромгоҳимизда “Бухоро” маданият саройи ходимлари томонидан мунтазам равишда ўғил-қизларимиз учун саҳна кўринишлари, концерт ва рақс дасталари намойиш этилади. Миллий мусиқа ва рақс санъатимизга ошуфта бўлиб камол топаётган жажжи болажонларни юксак маънавий ва ахлоқий-эстетик руҳда тарбиялаш, уларда миллий маданиятимиз ҳамда қадриятларимизга чуқур ҳурмат ҳиссини уйғотишга хизмат қилаётгани билан аҳамиятлидир.

Шу ўринда қайд этиш лозимки, оромгоҳда дам олиш мавсумининг 3-навбатида 320, 4-навбатида эса 200 нафар болажонлар мазмунли дам олиб, соғломлаштирилади.

Кўрик-танлов қатнашчилари гуруҳларнинг танишуви, клиплар коллекцияси, шахмат, эркин мавзу каби шартлар бўйича беллашдилар. Якуний натижаларга кўра эса кўрик-танловнинг 2-шарти бўйича 1-ўрин 11-отряд дам олувчиси Дилором Ҳайдарова, 2-ўрин 6-отряд дам олувчиси Миржаҳон Воҳидов, 3-ўрин 4-отряд дам олувчиси Асад Хусеновга насиб этди. Қолган шартлар бўйича 1-ўрин 4-отряд дам олувчилари, 2-ўрин 5-отряд дам олувчилари ва 3-ўрин 10-отряд дам олувчиларига насиб этди.

Ғолиблар ва кўрик-танлов иштирокчилари “Бухоро минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси ҳудудий касаба уюшма қўмитасининг эсдалик совғалари, диплом ва фахрий ёрлиқлари билан тақдирландилар.

 

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Aprel 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!