Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

ДИҚҚАТ! “ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ КАСАБА УЮШМА ТАШКИЛОТ” КЎРИК ТАНЛОВИ

Маълумки, 2011 йилдан бошлаб Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари ўртасида «Энг намунали бошланғич ташкилот» республика кўрик-танлови ўтказиб келинмоқда. Бу йил ҳам Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2015 йил 31 мартдаги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ана шу кўрик танлаовда иштирок этиш учун барча бошланғич ташкилотлар кенг жалб қилинди. Хусусан, “Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг 2019 йил 2 майдаги “Тизимдаги бошланғич касаба уюшма ташкилотлари ўртасида “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танловини ўтказиш тўғрисида”ги Раёсат қарори асосида барча корхона-ташкилотларда кўрик танловни юқори савияда ўтказиш бўйича низомда кўрсатилган талабларга кўра бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Масалан, 2019 йилнинг май ойида “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти тизимидаги барча филиалларининг касаба уюшма ташкилотлари ўртасида ҳам ушбу кўрик танлов ўтказилди. Унда тизимида фаолият кўрсатаётган филиаллар касаба уюшма ташкилотлари фаолиятини намунали тарзда йўлга қўйишда юқори кўрсатгичларга эришиб, ўз олдига қўйилган вазифаларнинг барча йўналишлари бўйича турли лойиҳаларни амалга оширишда жонбозлик кўрсатаётган тузилмалар рағбатлантирилиб, уларнинг ижтимоий жараёнлардаги фаоллиги оширилиб, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган ташаббуслари ва изланишлари қўллаб-қувватланди. Бу эса касаба уюшма ташкилотлари ўртасида соғлом рақобат муҳитини вужудга келишига замин яратмоқда.

Ўтказилган кўрик танловнинг ғолибларини аниқлашда ишчи гуруҳ бир қатор масалаларга эътиборини қаратди. Яъни иш режаларининг тузилиши ва уларни йил давомида тўлиқ бажарилиши, хужжатларни юритилиши, жамоа шартномаси бандларини бажарилиши. Молиявий масалалар бўйича касаба уюшма аъзоларини соғломлаштириш, санаторийларга йўлланмалар билан таъминланиши, моддий ёрдамлар кўрсатилиши, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишларига шароитлар яратилишидир. Бундан ташқари спартакиадаларни ўтказилиши, касаба уюшма аъзолари учун саёҳатлар ташкиллаштирилиши, турли мавзулардаги давра сухбатлари, учрашувлар, маънавият соатларини бажарилиши бўйича ҳам қилинган ишлар атрофлича ўрганилди. Қолаверса филиалда меҳнат мухофазаси талабларини бажарилиши, бахтсиз ходисаларни юз беришини олдини олиш бўйича қилинган ишлар, касаба уюшма аъзоларини ижтимоий ҳимоялаш, мурожаатларида кўтарилган муаммоларни ижобий ҳал қилиниши ва бошқа масалаларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Кўрик-танлов натижаларига кўра 1-ўрин “Автомобиль ва технологик транспорти бошқармаси” филиали касаба уюшмаси ташкилоти, 2-ўрин “Ангрен кўмир кони” филиали касаба уюшмаси ташкилоти, 3-ўрин эса “Темир йўл транспорти бошқармаси” филиали касаба уюшмаси ташкилотига насиб этди. Фахрли ўринни эгаллаган ушбу касаба уюшма ташкилотлари Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Ғолибликни қўлга киритган “Автомобиль ва технологик транспорти бошқармаси” филиали касаба уюшма ташкилотининг хужжатлари 2 – босқичда қатнашиш учун тавсия қилинди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Mart 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!