Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

ДАВРА СУҲБАТИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

“Ўзтемирйўлқурилишмонтаж” унитар корхонасида ишчи-ходимлар иштирокида “Конституция – бош қомусимиз” ҳамда “Одам савдоси – асримиз муаммоси” мавзуларида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Унда Тошкент темир йўл муҳандислари институтининг Иқтисодиёт назарияси, тарих ва ҳуқуқ кафедраси доценти Бахтиёр Йўлдошев сўзга чиқиб, истиқлолга эришганимиздан сўнг, яъни 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилингани, шундан сўнг ўтган 24 йил давомида Бош Қомусимиз халқимиз, айниқса ёшларимиз ҳуқуқларини, манфаатларини ҳимоя қилишда бош омил бўлаётганини, фуқароларимиз орасида конституциямизга, қонунларимизга ҳурмат, уларни бирма-бир ўрганишга бўлган хоҳиш йил сайин ортиб бораётганини алоҳида қайд этиб ўтди.
– Ҳар қайси мамлакатда қонун ва адолат устун бўлса, ўша юртнинг фарзандлари ҳақиқий комил инсон бўлиб вояга етади, – деди Б. Йўлдошев. – Бунинг исботи сифатида истиқлолнинг илк йиллариданоқ инсонпарварлик, демократик, ҳуқуқий давлатнинг устуни сифатида қабул қилган Конституциямиз мамлакатимизнинг ҳар бир фуқаросининг ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилишда асосий омил бўлаётгани ҳам барчамизга маълум. Конституцияда давлат келажаги, халқимизнинг тақдири белгилаб қўйилган. Бугун мамлакатимизда фуқароларимизга, айниқса, келажак авлод эгалари бўлган ёшларнинг ҳуқуқий онгини юксалтириш, уларни қонунларимизнинг мазмун моҳиятини чуқур англашлари учун барча шарт-шароитлар яратиб берилган.
Тадбирда шунингдек, “Одам савдоси – асримиз муаммоси” мавзуси бўйича ҳам маърузалар тингланди. Унда таъкидланганидек, бугунги кунда одам савдоси дунё халқларини ташвишга солаётган жиддий муаммолардан биридир. Зеро, у ҳудуд ва чегара танламайди. БМТ маълумотига кўра, ҳар йили дунё бўйича тахминан 2 миллион 800 минг киши одам савдоси жинояти қурбонига айланмоқда. Ачинарлиси, одам савдоси жиноятидан жабрланганларнинг 80 фоизини аёллар ва болалар ташкил этади. Мамлакатимизда ушбу иллатни олдини олишга қаратилган кенг чора-тадбирлар ҳаётга татбиқ этилмоқда. Хусусан, “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг “Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг қабул қилингани ва унга асосан одам савдосига қарши курашиш бўйича Республика идоралараро комиссияси ташкил этилиши бу йўллардаги ишларнинг янада самарали кечишида муҳим омил бўлмоқда.
– Бу каби тадбирларни ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад ишчи-ходимларимиз ҳуқуқий саводхонлигини янада ошириш, Конституциямиздаги қонунларни мазмун-моҳиятини яқиндан таништиришдан иборатдир, – дейди “Ўзтемирйўлқурилишмонтаж” унитар корхонаси касаба уюшмаси қўмитаси раиси Нодира Рамазонова. – Шунингдек, мамлакатимиз фаровонлигини янада юксалтириш, озод юртимиз тинчлигини мустаҳкамлаш, унинг қадрига етиш давр талаби бўлиб қолаётганини чуқур тушунтиришдан иборат. Маълумки, ХХI асрнинг оғриқли нуқталаридан бири бу жаҳон мамлакатларида тобора илдиз отиб бораётган одам савдоси муаммоси глобал хавфга айланиб бормоқда. Ўзбекистонда ушбу жиноят олдини олишга қарши давлат миқёсида олиб борилаётган кенг чора-тадбирлар туфайли ёшларимиз ушбу иллатларнинг негизини яхши билиб боришмоқда.
Давра суҳбати сўнгида ишчи-ходимлар конституция ва одам савдоси бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олишди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Dekabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!