Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

БУЮК АЖДОДЛАР ИЗИДАН

Марказий    касаба уюшма кутубхонасида Амир Темур таваллудининг 682 йиллиги муносабати билан “Буюк аждодлар изидан” номли илмий-амалий конференция ташкил этилди. Унда Тошкент темир йўл муҳандислари институти академик лицейи ўқувчи ва ўқитувчилари иштирок этди.

Тадбирда Амур Темур нафақат ўз давридаги энг қудратли давлат асосчиси, илм-фан, маданият ва маънавият ҳомийси, балки ўз вақтида Осиё ва Европа қитъаларида рўй берган тарихий ўзгаришларга ҳал қилувчи таъсир кўрсатиб, дунё цивилизацияси ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк бунёдкор бўлгани таъкидланди.

Буюк бобокалонимиз Амир Темур сиймоси асрлар оша авлодларда катта қизиқиш уйғотиб келган. Нафақат мамлакатимизда, балки жаҳондаги турли мамлакатларда ҳам унинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган юзлаб асарлар       яратилган. Бугунги кунда Евроосиё ҳудудида улкан салтанат барпо қилган бобокалонимиз шахси ва фаолиятига қизиқиш халқаро майдонда тобора ортиб бормоқда.

Истиқлол йилларида Тошкент, Самарқанд ва Шаҳрисабзда унинг маҳобатли ҳайкаллари қад ростлади. Сўнгги ўн йилликлар мобайнида Соҳибқирон сиймоси акс этган салмоқли китоблар орасида Бўрибой Аҳмедовнинг «Амир Темур», Абдулла Ориповнинг «Соҳибқирон», Муҳаммад Алининг «Улуғ салтанат», Пиримқул Қодировнинг «Амир Темур сиймоси» асарлари алоҳида ўрин тутади. Шунингдек, бу беназир зотнинг қандай замин ва тарихий шароитда ўсиб-улғайгани, қай тариқа шундай юксак чўққиларга кўтарилгани, давлат арбоби, енгилмас саркарда ва инсон сифатидаги фазилатлари, ички дунёси ва кечинмалари ҳақида шарқ ва ғарб тилларида бир ярим мингдан ортиқ асар битилган.

Тадбирда лицей ўқувчилари томонидан “Темур тузуклари”,  Муҳаммад Алининг “Улуғ салтанат”, Марсель Брионнинг “Мен ким, соҳибқирон Амир Темур” китоблари тўғрисида тақдимотлар, саҳна кўринишлари намойиш этилди. Амир Темур ҳақида буюклар айтган фикрлари ўзбек, рус ва инглиз тилларида тингланди.

– Амур Темур ҳаёти, ҳарбий-сиёсий фаолияти, жанговар санъати, ватанпарварлик, халқпарварлик, мардлик ва жасорат фазилатлари биз ёшларда доим ҳавас ва ҳайрат уйғотади, – дейди лицейнинг ёшлар иттифоқи сардори, иқтисод 32-гуруҳи ўқувчиси Садия Умаралиева. – Биз  буюк бобомизга муносиб авлод бўлишга, мард, юртни чин дилдан суядиган инсон бўлишга интиламиз.

Марказий касаба уюшмаси кутубхонаси томонидан Амир Темур ҳаёти ва фаолияти ҳақидаги китоблар кўргазмаси ташкил этилди.

 

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Sentabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!