Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

“БУЮК АДИБГА ЭҲТИРОМ”

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 2 апрелдан “Буюк адиб ва жамоат арбоби Чингиз Айтматов таваллудининг 90 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади.

20 декабрь Марказий касаба уюшма кутубхонасида “Буюк адибга эҳтиром” мавзусидаги илмий-маърифий конференция бўлиб ўтди. Шунда Тошкент темир йўл муҳандислари институти Миробод академик лицейи тиллар кафедраси ўқувчилари, ўқитувчилари ҳамда кўнгилли китобхонлар эштирок этишди.

 

-2018 йил 12 декабрда Буюк адиб ва жамоат арбоби Чингиз Айтматов таваллудининг 90 йиллиги юртимизда кенг нишонланди. Шу муносабат билан бугунги илмий-маърифий конференцияни ташкил этдик.- деб конференцияни очиб берди кутубхона директори А.Д.Инамова.

Илмий-маърифий конференцияга Республика маънавият ва маърифат марказидан Тошкент шаҳар бўлими ходими О.А. Уразалиев таклиф килинди.

-Чингиз Айтматов қирғиз халқининг улуғ ёзувчисидир – деди Республика маънавият ва маърифат маркази Тошкент шаҳар бўлими ходими О.А. Уразалиев. – У 1956-1958 йилларда Москвада Ёзувчилар уюшмаси қошидаги олий адабиётчилар курсида таҳсил олди. Чингиз Айтматов турли йиллар давомида Қирғизистондаги етакчи адабий журнал «Литературные Киргизистан»нинг бош муҳаррири, “Правда” рўзномасининг жумҳуриятдаги мухбири, Қирғизистон кинематографчилар уюшмаси бошқарувининг раиси бўлиб ишлади. Адиб номини илк бор халқаро миқёсда машҳур қилган асар “Жамила” қиссаси бўлди. Адиб ёзувчи сифатидагина эмас, кенг қамровли давлат ва жамоат арбоби, чуқур мушоҳадали файласуф, тинчлик-тотувлик элчиси, қардошлик-дилдошлик тарғиботчиси сифатида ҳам дунёга танилди.

Чингиз Айтматов ўзбек адабиёти, ўзбек маданияти тарихини юксак баҳолаб, “Қадим-қадим ўзбек маданиятининг Ўрта Осиёга кўрсатган таъсирини кўҳна Византиянинг Қадим Русга кўрсатган таъсири билан қиёслаш мумкин”, деб ҳисоблаган.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг махсус қарори асосида тайёрланган “Чингиз Айтматов ва Ўзбекистон” хотира китоби, шунингдек, адибнинг янги сайланмаси, “Чингиз Айтматов: Давр. Инсон. Ҳақиқат”, “Чингиз Айтматов ва ХХI аср” монографиялари адибнинг уй-музейига, Қирғизистон давлат Миллий кутубхонаси, Ёзувчилар уюшмаси ва бошқа ижодий ташкилотларга, айтматовшунос олимларга топширилди.

Тадбирда Тошкент темир йўл муҳандислари институти Миробод академик лицейи, тиллар кафедраси ўқитувчилари ва ўқувчилари ҳам фаол қатнашдилар. Улар Чингиз Айтматовнинг асарларини канчалик севишини кўрсатишди.

Тадбир сўнгида кутубхона ходимлари иштирокчиларни кутубхона билан таништирдилар.

Марказий касаба уюшмаси кутубхонаси томонидан “Чингиз Айтматов – адолат ва эзгулик кўйчиси” кўргазмаси ташкил этилди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Noyabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!