Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

“БУРЧИ-МУЛЛО” ОРОМГОҲИДА ТЕМИРЙЎЛЧИЛАР ФАРЗАНДЛАРИ ЁЗ МАВСУМИНИ МАРОҚЛИ ЎТКАЗИШМОҚДА

Бу йилги ёз мавсуми темирйўлчилар фарзандлари учун янада мароқли ўтмоқда.

Тошкент вилоятининг сўлим тоғли ҳудудларида жойлашган “Бурчи-мулло” оромгоҳи тармоқ тасарруфидаги энг намунали, ҳавоси мусаффо, табиати хушманзара дам олиш масканларидан бири. Бу ерга ёз мавсумида мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан соҳа ходимлари фарзандлари жалб этилмоқда. Ушбу маскан бу йилги мавсумда 4 босқичда жами 1280 нафар темирйўлчилар фарзандларини қабул қилаяпти.

– Мавсумни кўнгилдагидек ўтказиш мақсадида оромгоҳимизда таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларининг кенг олиб борилиши натижасида болажонлар учун барча шароитлар яратилди, бу эса уларнинг  мароқли дам олишларини таъминламоқда, – дейди оромгоҳ  директори Маҳфуза Усмонова. –  Барча дам олиш павильонлари, сув ҳавзалари, шашка-шахмат майдонлари темирйўлчилар фарзандларининг севимли масканига айланди. Мавсум давомида болажонларни китоб мутолаасига ҳам кенг жалб этаяпмиз, турли маданий ва спорт мусобақаларида улар ўзларининг ноёб иқтидорларини намойиш этишмоқда. Айни пайтда эса мавсумнинг 1- босқичи якунланиб, унда 318 нафар соҳа фарзандлари соғломлаштирилди. 2-босқичда яна 320 нафар бола дам олади.

– Отам темирйўлчи бўлгани боис ҳар йили тармоқ тасарруфидаги соғломлаштириш оромгоҳларида ёзги мавсумни мароқли ўтказаман, – дейди 12 ёшлик Баҳром Аҳмедов. – Ўтган йили “Қибрай” оромгоҳига йўлланма олган бўлсам,  бу йил “Бурчи-мулло” оромгоҳида  биринчи мавсумни кўнгилдагидек ўтказдим. Оромгоҳда вақтимиз мазмунли ўтди. Қизиқарли тўгараклардан сўнг турли мусобақалар, ўйинлар, мазали овқатлар ва меҳрибон тарбиячилар  ҳаммаси  кунимизнинг  мазмунли ўтказишда ёрдам берди. Улар бизни нафақат мароқли дам олишимиз, балки китобга бўлган муносабатимизни яхшилаб, бадиий адабиётларга меҳр қўйишга ўргатишди.

Оромгоҳларда болалар саломатлиги, тозалик-орасталик, овқатланиш тартиби шифокорларнинг доимий назоратида. Витаминларга бой озиқ-овқатлар, турли мевалардан тайёрланган шарбатлар мунтазам бериб борилмоқда.  Турли хил маънавий-маърифий ва спорт тадбирлари эса уларнинг бадиий-эстетик дунёқарашини ошириш, жисмонан ва ақлан етук бўлиб камол топишига хизмат қилмоқда. Айниқса, Марказий темирйўлчилар маданият саройи қошидаги маданий-оммавий бўлимнинг “Серпантинки”, «Аладин» “Busted Brathers», “SBS” болалар ва ўсмирлар концерт жамоалари ҳамда “Ниҳол” ансамбли томонидан ижро этилган қувноқ концерт дастурлари болаларга жуда ҳам манзур бўлди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

May 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!