БУХОРОГА САЁҲАТ
“Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” шиори билан ички туризмни ривожлантириш дастурини амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси давом этмоқда.
30 октябрь куни “Темир йўл касаба сервис” масъулияти чекланган жамияти томонидан “Қўқон минтақавий темир йўл узели” унитар корхонасига қарашли ташкилотлардан жами 36 нафар ишчи-ходимларга кўҳна Бухоро шаҳрига саёҳат уюштирилди. Саёҳлар Бухоронинг тарихий обидалари, бой анъанавий мероси ҳамда бир-бирига қўшилиб кетган кўчаларига ташриф буюриб, “Лаби ҳовуз”, “Минораи калон”, “Бухоро зиндони” ва бошқа кўплаб тарихий қадамжолар билан танишдилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: