Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

БУХОРОГА САЁҲАТ

Жорий йил 3 декабрь куни “Қўқон” минтақавий темир йўл узели ҳудудий касаба уюшма қўмитаси ҳамда “TEMIRYO`L KASABA SERVIS” МЧЖ ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 24 йиллиги муносабати билан қадимий ва ҳамиша навқирон Бухоро шаҳрига туристик саёҳат ташкил этилди. Тадбирда узел тасарруфидаги корхона ва ташкилотлардан 36 нафар ишчи-ходим иштирок этди.
Темирйўлчилар саёҳат давомида Бухоро шаҳрининг диққатга сазовор жойлари жумладан “Баховуддин Нақшбандий” зиёратгоҳи, “Ситораи Мохи Хоса”, “Арк” саройи, “Минораи Калон” масжиди, “Мир Араб” мадрасаси ҳамда “Лаби ҳовуз” қадимий қадамжоларини зиёрат қилишди. Ишчи-ходимлар саёҳат давомида маданий ҳордиқ чиқариб, олам-олам таассуротлар билан қайтишди.
Касаба уюшма қўмиталари ташаббуси билан ташкил этилаётган мана шундай тадбирлар темирйўлчилар қалбида она Ватанга муҳаббат, аждодлар меросига ҳурмат руҳини шакллантиришга хизмат қилиши, шубҳасиз.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Fevral 2025
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!