Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

БУХОРОДА ТЕМИР ЙЎЛ МАЛИКАСИ

“Бухоро минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси Ҳудудий касаба уюшма қўмитаси ва Ёшлар иттифоқи ташаббуси билан “Бухоро” локомотив депоси Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан “Темир йўл маликаси – 2020” кўрик-танлови ўтказилди.        

Узел тасарруфидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган хотин-қизлар ўртасида ўтказилган кўрик-танлов соҳа ходимларини умуминсоний ва миллий қадриятлар ҳамда ватанпарварлик руҳида, юксак одоб-аҳлоқ тамойиллари асосида тарбиялаш, уларнинг онги ва қалбини ғоявий таҳдидлардан ҳимоя қилиш, касбий билимлари ва иқтидорларини юзага чиқариш мақсадида ташкил этилди. Унда 7 нафар иқтидорли, моҳир қизлар 10 баллик меъзондаги таништирув, интеллектуал салоҳият, карвинг санъати ва эркин мавзу каби шартлар бўйича ўз иқтидорларини намойиш этишди.

Қизиқарли ўтган беллашув танлов якунида ҳакамлар томонидан иштирокчиларнинг умумий тўплаган баллари эълон қилинди. Унга кўра 1-ўринга Бухоро электр билан таъминлаш дистанцияси техник бўлим техниги Мафтуна Олимова сазовор бўлди. 2-ўриндан Самарқанд темир йўл транспорти касб-ҳунар коллежи ўқувчиси  Бахтинисо Ирисова жой олди. Кучли учликни Зиёвуддин темир йўл масофаси корхонаси табелчиси Шаҳло Абдусаломова якунлади.

Ғолиблар “Бухоро минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси Ҳудудий касаба уюшма қўмитаси томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Aprel 2020
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
« Mar    
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.
Click to listen highlighted text!