Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

БУХОРО МИНТАҚАВИЙ ТЕМИР ЙЎЛ УЗЕЛИ КАСАБА УЮШМА ҲУДУДИЙ ҚЎМИТАСИДА ҲИСОБОТ-САЙЛОВ ЙИҒИЛИШЛАРИ, КОНФЕРЕНЦИЯЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШ МАВЗУСИДА ЎҚУВ-СЕМИНАРИ ЎТКАЗИЛДИ

2020 йил 05 февраль куни Бухоро минтақавий темир йўл узели унитар корхонаси ҳудудий  касаба уюшма қўмитасида тасарруфдаги корхона, ташкилот ва муассасалар бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раислари, касаба уюшма фаоллари иштирокида Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг 2020 йил 10 январь “Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши тизимидаги касаба уюшма ташкилотларида ҳисобот-сайловларини ўтказиш тўғрисида”ги 30-9 “с”-сонли Раёсат қарори юзасидан семинар йиғилиши ўтказилди. Семинар-йиғилишида Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши меҳнатни мухофаза қилиш бўлими мудири Валиханов Жамол Жалолович иштирок этдилар.

Ҳисобот-сайлов йиғилишлари, конференциялар,  Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ва тармоқ касаба уюшмасининг уставлари, шунингдек “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисида”ги қарори ҳамда ушбу қарор билан тасдиқланган “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисида”ги Низомга қатъий риоя этган ҳолда ўтказилишини таъминлаш, мазкур масалада касаба уюшма гуруҳларига, цех ва бошланғич касаба уюшмалари қўмиталарига амалий ҳамда услубий ёрдам кўрсатиш тўғрисида айтиб ўтилди.

Семинар йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2019 йил 6 декабрда имзоланган “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонун мазмун-моҳияти, аҳамияти, унга киритилган янгиликлар тўғрисида Жамол Жалолович тўлиқ маълумот берди.

Семинар иштирокчилари томонидан берилган саволларга атрофлича ва батафсил жавоблар қайтарилди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Aprel 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!