“Боштранслойиҳа” Акциядорлик Жамиятида конференция бўлиб ўтди
2016 йил 11 март кунги конференцияда “Боштранслойиҳа” АЖ ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2014-2015 йиллар учун тузилган жамоа шартномаси мажбуриятларининг 2015 йилда бажарилиши, ҳамда 2016-2018 йиллар учун жамоа шартномаси қабул қилиш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди. “Боштранслойиҳа” АЖ бошқарув раиси Р. Рузиев ва касаба уюшма қўмита раиси М. Юлдошбековлар ҳисобот бердилар.
Конференция ишида тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгашидан меҳнат муҳофазаси бўлим мудири Валихонов Жамол Жалолович иштирок этиб, конференция иштирокчиларини қизиқтирган саволлари бўйича жонли мулоқот ўтказилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: