Бошланғич касаба уюшма ташкилоти тузилди
Давлатимиз раҳбарининг 2009 йил 29 январдаги “Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ички бозорни тўлдириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ли қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тасарруфида ташкил этилган “Сардоба темирйўл анросаноат мажмуаси” унитар корхонасида ишчи-ходимларнинг бошланғич касаба уюшма ташкилотини тузиш масаласига бағишланган умумий йиғилиш бўлиб ўтди.
Тадбирни корхона бош директори Кутлимурод Собиров кириш сўзи билан очар экан, Юртбошимиз Ислом Каримов ташаббуси ва ҳукуматимиз кўмагида ташкил этилган ушбу корхона нафақат ички бозорни сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, балки қўшни давлатларга ҳам экспорт ҳажмини оширишга қаратилган режаларни изчиллик билан амалиётга жорий этилаётганини такидлаб ўтди. Қайд этилганидек, бугунги кунда бу ерда 200 нафарга мутахассис иш билан таъминланган. Яқин йиллар ичида эса уларнинг сонини яна минга нафарга ошириш кўзда тутилган.
Тадбирда Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Тоир Нуриллаев ҳам корхона фаолияти ва истиқболи борасида илиқ фикрлар билдириб, ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, муносиб меҳнат ва дам олиш шароитларини яратишга кўмаклашиш, меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинишини таъминлаш мақсадида касаба уюшма ташкилотини тузиш таклифини билдирди.
Йиғилишда ишчи-ходимларнинг хохиш-истаклари инобатга олиниб, бошланғич касаба уюшма ташкилоти тузилди ва унинг раҳбари сайланди. Шунингдек, тадбирда янги тузилган касаба уюшма ташкилои фаолиятини юритиш билан боғлиқ бошқа бир қатор ташкилий масалалар ҳам муҳокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилинди. Шундан сўнг корхона раҳбари К.Собиров, Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Т.Нуриллаев ҳамда Қишлоқ хўжалиги бошқармасининг маъсул ходимлари ҳамроҳлигида 6151,8 гектар ҳудудни ўз ичига олган “Сардоба темирйўл агросаноат мажмуаси” унитар корхонасида олиб борилаётган кенг қамровли бунёдкорлик ишлари ва ишчи-ходимлар учун яратилган шароитлари билан яқиндан танишдилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: