Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

“БОШ ВАЗИР КУБОГИ“ДА ТЕМИРЙЎЛЧИЛАР ҒОЛИБ БЎЛДИ

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида 2019 йил 4 сентябрь куни жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, халқаро мусобақаларга тайёргарликни кучайтириш масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини бажариш юзасидан республика бўйича футбол ва волейбол спорт тури бўйича “Бош вазир кубоги“ мусобақаси ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, йирик корхона ва ташкилотлар ходимларидан таркиб топган жамоалар ўртасида ташкил этилган мусобақада турли ташкилотлардан 64 та футбол (эркаклар) ҳамда 11 та волейбол (айллар) жамоаси иштирок этди. Аёллар ўртасида ўтган волейбол мусобақаларида “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти корхоналаридан таркиб топган темирйўлчи хотин-қизлардан ташкил топган терма жамоа иштирок этиб, ушбу нуфузли мусобақада яхши тайёргарлик кўрган кучли рақибларини мағлуб этишди. Таъкидлаш лозимки, нуфузли мусобақага темирйўлчилардан таркиб топган жамоамиз жиддий тайёргарлик кўрди. “Локомотив” марказий жисмоний спорт клуби раҳбарияти ва мураббийлари тармоқ корхоналаридан ушбу спорт тури билан шуғулланувчи ҳаваскор аёллар сараланиб, 1 ой давимида тайёргарлик кўрилди. Бунинг учун клуб раҳбарияти томонидан спортчиларимизга барча шароитлар яратиб берилди, кучли мутахассислар, мураббийлардан темирйўлчи аёллар волейбол спорт турини сир-асрорларини чуқур ўрганишди, назорат учрашувлари ташкил этилди. Машаққатли тайёргарлик жараёни расмий ўйинларда ўз сўзини айтди. Жамоамиз нуфузли мусобақада бирин-кетин кучли рақибларини мағлуб эта олишди.
Мусобақада 11 жамоа 3 гуруҳга бўлинган ҳолда ўзаро рақобатлашишди. темирйўлчилар “А”, “В”, “С” гуруҳларига бўлинган жамоалар орасида нисбатан кучли “С” гуруҳида “Иссиқлик электор станциялари” акциядорлик жамияти, Республика “Маҳалла” жамоат фонди ҳамда “Шарқ” нашриёт-матбаа акциядорлик компаниясидан таркиб топган рақибларини ишончли мағлуб этиб, гуруҳда биринчи ўринни эгаллашди. Шундан сўнг финалгача ишончли ғалабалар билан етиб борган темирйўлчилапр сўнгги ҳал қилувчи баҳсни ҳал қилувчи баҳсни “Қишлоқ хўжалиги вазирлиги“ жамоасига қарши олиб боришди. Финал баҳсида жамоамиз яна бир кучли орода ва матонат кўрсатиб рақибларидан устун келишди. Шу тариқа “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти жамоаси “Бош вазир кубоги”нинг волейбол мусобақаси биринчи, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хотин-қизлари иккинчи, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги жамоаси эса учинчи ўринни қўлга киритди.
Волейбол жамоанинг саралаш мусобақаларидан босқичма-босқич, муваффақиятли ўтишида Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти етакчилар Кенгаши раисининг ўринбосари Оқилжон Садриддинов, “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти “Локомотив” марказий жисмоний спорт клуби директори Малика Саидходжаева ҳамда мазкур спорт клуби директор ўринбосари Хайрулла Асатуллаевнинг ҳиссаси катта бўлди. Жамоамиз учун махсус сифатли ва кўркам либослар танланди.
Мусобақа ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими пойтахтимиздаги муҳташам “Миллий” стадионида бўлиб ўтди. Унда қизлар ўртасида ўтган волейбол бўйича мусобақа ғолиби “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти жамоасига “Бош вазир кубоги“ни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов тантанали топширди. Қизғин ва муросасиз, энг муҳими – дўстона руҳда ўтган мусобақаларда пешқадам бўлган темирйўлчиларга медаль, диплом ҳамда эсдалик совғалари тақдим этилди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Aprel 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!