БОШ ҚОМУСИМИЗГА БАҒИШЛАНДИ
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан “Қарши минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси касаба уюшма ҳудудий қўмитаси томонидан узел тасарруфидаги корхона, ташкилот ва муассасалар ўртасида мини футбол мусобақаси ташкил этилди.
— Мамлакатимиз Конституцияси давлатимизнинг асосий қонуни ҳисобланади, — дейди касаба уюшма раиси С.Қурбонов. — Асосий қонунимизда баён этилган тушунчалар шу қадар аҳамиятлики, инсон ҳар куни дуч келадиган муаммоларнинг ҳал этилиши белгилаб қўйилган. Конституция ва қонунлар устуворлигига эришиш фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ва сиёсий фаоллиги билан бевосита боғлиқдир. Шу боис ҳам ишчи-ходимларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини янада юксалтириш, улар қалбида Конституция ва қонунлар асосида яшаш, дунёқарашини шакллантириш мақсадида ташкил этилган мусобақалар бошланиши олдидан бу борада кенгроқ тўхталишга, уларга кўпроқ маълумот етказишга ҳаракат қилдик.
Кўтаринки ва қизғин курашларга бой ўтган беллашувда 1-ўрин Қарши алоқа ва ишорат дистанциясига, 2-ўрин Қарши локомотив депосига, 3-ўрин Қарши вагон депосига насиб этди.
Шунингдек, Қарши локомотив депоси чилангари Ж.Раҳматуллаев “Энг яхши техника устаси”, Қарши вагон депосининг цех устаси Ғ.Аҳмедов “Энг ёш спортчи”, Қарши темир йўл таъмирлаш корхонаси дефистоскописти Д.Шерназаров “Ғалабага бўлган иродаси учун” номинациялари бўйича ғолиб, деб топилди.
Мусобақа совриндорларига ташкилотчиларнинг қимматбаҳо совғалари топширилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: