Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

БОЛАЖОНЛАР УЧУН КИТОБХОНЛИК БАЙРАМИ

Пойтахтимиздаги Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида  Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорти қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ташаббуси билан ўтказилаётган «Китоб — тафаккур чироғи» акцияси доирасида, темирйўлчилар фарзандлари учун китоб ва китобхонлик маданиятини ошириш, ёшларни китобга ҳурмат, китобхонликка муҳаббат руҳида улғайтириш, уларни кутубхоналар билан дўст бўлишга ўргатишга  бағишланган тадбир бўлиб ўтди. 

“O’ztemiryo’lyo’lovchi”акциядорлик жамияти тасарруфидаги Йўловчи поездларини рейсга техник ва технологик тайёрлаш филиали касаба уюшма қўмитаси ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда корхонада фаолият кўрсатаётган темирйўлчилар ва уларнинг фарзандлари иштирок этди.

Унда болажонлар учун театрлаштирилган саҳна кўринишлари, байрам концерти  ҳамда рақс дастурлари намойиш этилди. Болажонлар томонидан айтилган шеър ва қўшиқлар йиғилганларга хушнудлик бахш этди, кичкинтойларга совға сифатида китоблар тақдим этилди. Шунингдек, тадбирга темир йўл тизимида узоқ йиллар меҳнат қилиб, айни дамда кексалик гаштини сураётган темирйўлчилар таклиф этилиб, уларнинг шарафли меҳнат йиллари алоҳида тилга олинди.

Байрам тадбирида таниқли санъаткорларнинг  чиқишлари  ва “Қувноқ” болалар жамоасининг театрлаштирилган саҳна кўриниши ҳамда рақслари барчага бирдек қувонч улашди.  Болалар ўртасида ўтказилган спортнинг шашка, стол тенниси, арқон тортиш ва бошқа турлари бўйича ғолиблар аниқланиб, уларга касаба уюшма қўмитаси томонидан эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлар топширилди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Aprel 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!