Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

БОЛАЖОНЛАР МИРИҚИБ ДАМ ОЛИШМОҚДА

Ўлкамизда сўлим ёз фасли ҳукмронлик қилмоқда. Бу йил ота-оналар фарзандларини соғломлаштириш ва ёзги таътил мавсумини мароқли ўтказишлари учун  уларни болалар оромгоҳларига юборишади.

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти тасарруфидаги оромгоҳларда темирйўлчилар, транспорт қурувчилари ва метрополитен ходимларининг фарзандлари учун ҳар йили имтиёзли йўлланмалар берилади. Бу йилги мавсумда республикамизнинг табиати гўзал ва  об-ҳавоси мусаффо ҳудудларида жойлашган оромгоҳларда 6800 нафар 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган фарзандларимизни соғломлаштириш режалаштирилган бўлиб, айни пайтда “Қибрай”, “Бурчмулла”, “Дўстлик”, “Темирйўлчи” ҳамда “Янги авлод” оромгоҳлари ва “Қўнғирот” профилакторийсида мавсумнинг биринчи ҳамда иккинчи навбатида уч минг олти юз нафарга яқин болажонларимиз мазмунли дам олиб, соғломлаштирилди. Айни пайтда эса ўғил-қизларимиз оромгоҳларда учинчи навбатда дам олишмоқда. Бу мавсумда тармоқ тасарруфидаги оромгоҳларда 1500 нафарга яқин болалар соғломлаштирилмоқда.

 

Бундан ташқари, “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти ҳамда Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ташаббуси билан Оролбўйи ҳудудидаги ноқулай экологик масканларда истиқомат қиладиган оилаларнинг фарзандлари ҳам доимий равишда соғломлаштирилиб, мавсумни мазмунли ўтказишлари учун барча имтиёз ва имкониятлар яратиб берилмоқда. Хусусан, жорий йилги мавсумда ҳам “Қибрай” болалар соғломлаштириш оромгоҳининг 3-навбатида Оролбўйи ҳудудидан келган 400 нафардан ортиқ фарзандларимиз мавсумни мароқли ўтказишмоқда.

Оромгоҳларда болалар дам олиши учун барча шарт-шароитлар яратилган. Айниқса, кўркам сув ҳавзалари, шахмат майдончалари ва турли янги турдаги арғумчоқлар уларнинг севимли дам олиш масканига айланди.

Марказий касаба уюшма кутубхонаси томонидан дам олиш масканларида болажонларимизни маънавий-маърифий онгини шакллантириш мақсадида турли кўрик-танловлар  ўтказилиб, таниқли ёзувчи ва шоирлар билан учрашувлар ташкил этилмоқда. Унда ўғил-қизларимиз шеърхонлик, китобхонлик тадбирларида фаол иштирок этишмоқда. Янги ўқув адабиётлари, болалар учун мўлжалланган ўқув қўлланмалар совға қилинмоқда.

 

– Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган “Бурчи мулло” оромгоҳининг 3-навбатида қизим ва ўғлим учун имтиёзли йўлланма олган эдим, – дейди оромгоҳга фарзандларини кўргани келган темирйўлчи Баҳодир Аҳмедов. – Бу ернинг мўътадил ва тоза об-ҳавоси, табиати, болажонлар учун яратилган шароитларни кўриб қувониб кетдим. Кўркам сув ҳавзасида мазза қилиб чўмилаётган ҳамда  шинам ётоқхоналарда дам олиб, ошхонада кун давомида тўрт маҳал турли витаминларга бой иссиқ овқат тановул қилаётган фарзандларимизни кўриб, кейинги йил ҳам ушбу масканга йўлланма олишга қарор қилдик. Болажонларимиз бу каби шароит ва қулайликлардан  мамнун бўлиб, ёзги мавсумни мароқли ўтказишмоқда.

 

Яна бир аҳамиятли жиҳати, оромгоҳларда болажонлар учун тажрибали шифокорлар хизмат кўрсатишмоқда. Уларнинг саломатлиги, тозалиги, орасталиги, овқатланиш тартиби шифокорларнинг доимий эътиборида. Дам олувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш доимий назоратда. Ҳар бир оромгоҳда болажонларга олий маълумотли, тажрибали тарбиячилар, етакчилар жалб этилган бўлиб, улар ҳам фарзандларимизнинг мароқли дам  олишларига, ҳам интеллектуал билим ва салоҳиятларини оширишга қаратилган турли танлов ва мусобақалар ўтказилмоқда. Марказий темирйўлчилар маданият саройи жамоаси томонидан оромгоҳларда концерт дастурлари ташкил этилиб, жонли куй-қўшиқлар ижро этилмоқда.

Хулоса қилиб айтганда, тармоқ тасарруфидаги оромгоҳларда соғломлаштирилаётган темирйўлчилар фарзандлари учун бу йилги дам олиш мавсуми бир умрга унутилмас лаҳзалар билан ёдда қолиши, шубҳасиз.

 

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

May 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!