Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

Болалар соғломлаштириш оромгоҳлари мавсумга шайми?

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти раҳбарияти ва тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши Раёсатининг ҳамкорликдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси биринчи ўринбосари А.Шукуров, Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Т.Нуриллаев, Республика Кенгаши Раёсати аъзолари, бошқармалар, корхона ва ташкилотлар, минтақавий темир йўл узеллари унитар корхоналари раҳбарлари ва ҳудудий касаба уюшма ташкилотлари бошлиқлари, Республика Кенгашига аъзо ва тасарруфидаги касаба уюшма ташкилотлари раислари, тиббиёт, соғломлаштириш, маданият ва спорт муассасалари раҳбарлари, Республика Кенгаши бўлим мудирлари иштирок этди.

     Йиғилишда 2017 йил ёз мавсумида болаларни дам олдириш ва соғломлаштиришга пухта тайёргарлик кўриш ҳамда мавсумни юқори савияда ўтказиш бўйича амалга оширилган ишлар таҳлили ва тезкорлик билан бажарилиши лозим бўлган вазифалар атрофлича мухокама этилди.

Тармоқнинг Марказий санитария эпидемиология станцияси бош врачи Н.Дияров жорий мавсумга тайёргарлик бўйича Тошкент, Қўқон, Бухоро, Қўнғирот минтақавий темир йўл узели ва “Ўзтемирйўлмаштаъмир” унитар корхоналари тасарруфидаги “Қибрай”, “Янги авлод”, “Темирйўлчи”, “Дўстлик”, “Қўнғирот санаторий-профилакторийси” ҳамда “Бурчмулло” болалар соғломлаштириш оромгоҳларидаги аҳвол тўғрисида слайдлар намойиши орқали батафсил ахборот берди. Йиғилиш кун тартибида муҳокама этилган масалалар юзасидан масъул раҳбарлар ҳисоботлари тингланди. Шунингдек, болалар соғломлаштириш оромгоҳлари фаолиятини намунали ташкил этилишини таъминлаш мақсадида акциядорлик жамияти Персоналларни бошқариш ва кадрлар тайёрлаш бошқармаси, тиббиёт ва алоқа хизматлари, ишчи таъминот бўлими ва бошқа мутасадди ходимларга керакли топшириқлар берилди.

Йиғилишда сўзга чиққанлар муҳокама натижалари бўйича мавжуд аҳволга танқидий баҳо берди. Шунингдек, жорий йил 25 мартдаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазири раҳбарлигида болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, уларни амалга ошириш юзасидан тизимли назорат ва мониторингни таъминлаш бўйича Республика Мувофиқлаштирувчи гуруҳининг йиғилиши қарорида ҳамда “Ўзбекистон темир йўл” акциядорлик жамияти бошқаруви раҳбариятининг 2016 йил 10 августдаги 349-Н-сонли, жорий йил 17 мартдаги 424-НЗ-сонли буйруқларида белгиланган вазифаларни тезкорлик билан сифатли амалга ошириш фарзандларимизни ёзнинг жазирама иссиқ кунларида соя-салқин сўлим гўшаларда мириқиб дам олишлари, муносиб таълим-тарбия олишларини таъминлашдек эзгу мақсад учун асосий омил эканлигини эътиборга олиб, мазкур масалага ўта масъулият билан ёндашиш кераклиги ҳақида айтиб ўтилди.

Муҳокама этилган масалалар бўйича акциядорлик жамияти бошқаруви раҳбарияти ва тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши Раёсатининг қўшма қарори қабул қилинди. Унга кўра, ёз мавсумида болалар соғломлаштириш оромгоҳлари фаолиятини намунали ташкил этиш, мавсумни юқори савияда, уюшқоқлик билан ўтказиш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Dekabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!