Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

БОЛАЛАР ОРОМГОҲИДА ЁЗ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИЛМОҚДА

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти тасарруфидаги 6 та болалар дам олиш оромгоҳини жорий йилги ёз мавсумига тайёрлаш, ободонлаштириш ва таъмирлаш мақсадида зарурий чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, амалга оширилмоқда.

Айни пайтда ҳар бир оромгоҳда болажонларимизнинг ёзги мавсумни мароқли ўтказишларини таъминлаш мақсадида олиб борилаётган ишлар якунланмоқда.

“Қибрай” болалар дам олиш оромгоҳи вилоятдагина эмас, балки республикадаги энг катта хушманзара ва барча шароитларга эга сўлим гўшалардан бири ҳисобланади. Айни вақтда ушбу масканда ҳам мавсумга тайёргарлик ишлари қизғин бормоқда.

– Оромгоҳни мавсумга тайёрлаш учун катта ҳажмдаги қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилаяпти, – дейди “Тошкент” минтақавий темир йўл узели унитар корхонаси касаба уюшмаси ҳудудий қўмита раиси вазифасини бажарувчиси Орифжон Тўхтаматов. – Ҳозирги кунда  павильонлар, тиббиёт пункти, хўжалик майдони, маърифат-маънавият хонаси, маъмурий бинолар, ошхона ҳамда  барча ётоқхоналар таъмирдан чиқарилиб, замонавий мебеллар билан жиҳозланмоқда. Ундан ташқари, омборхона ва ишчилар учун махсус ётоқхона, катта ва кичик сув ҳавзаси ҳамда   ювиниш хоналари жорий таъмирланмоқда.

 

Бунинг учун Жамиятнинг Тошкент сув таъминоти ва биноларни сақлаш дистанцияси, Салор темир йўл таъмирлаш масофаси, Ўзбекистон локомотив депоси, Тошкент биринчи юк вагон депоси, Ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бошқармаси, Тошкент узел  алоқа ва сигналлаштириш дистанцияси, “203-тажриба йўл машина” станцияси, “Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи” ҳамда “Ўзтемирйўлконтейнер” акциядорлик жамияти, “O’ztemiryo’lyo’lovchi” акционерлик жамиятининг Йўловчи поездларини рейсга техник ва технологик тайёрлаш филиалининг 220 нафардан ортиқ ишчи-хизматчисига бириктириб берилган бинолар, ҳудудлар мавсум олдидан сифатли таъмирдан чиқарилаяпти.

– “Қибрай” болалар дам олиш оромгоҳини ёзги мавсумга тайёрлаш ва темирйўлчилар фарзандларини мазмунли дам олишларини таъминлаш мақсадида корхонамизнинг ўн нафарга яқин ишчи-ходими маскандаги ободонлаштириш ишларига муносиб ҳисса қўшмоқда, – дейди Йўловчи поездларини рейсга техник ва технологик тайёрлаш филиалининг (ВЧД-2) 28-цех мутахассиси Даврон Илёсов. – Хусусан, шу кунгача болалар чўмилиш ҳавзаси қайта таъмирланди, 16-17-сонли болалар дам олиш ётоқхоналарининг шифт қисми замонавий елим пластик материаллари билан қопланди, эшик ва деразалар янги акфа маҳсулотларига алмаштирилди. Болалар арғимчоқлари, хилма-хил аттракционлар ҳамда томоша кўрсатиш саҳнаси тўлиқ таъмирдан чиқарилмоқда.

Ҳудудни ободонлаштириш мақсадида эса уч минг туп гул, бир минг уч юзта райҳон кўчати экилди. Яқин кунларда оромгоҳ болалари учун кийим-кечак ювиш машинаси, 200 литрга мўлжалланган “Аристон” сув иситиш мосламаси ҳамда юқори ҳажмли сув тортиш насоси ўрнатилади. Болаларни мавсум давомида узлуксиз ичимлик суви билан таъминлайдиган   насос ва қувурлар кўрикдан ўтказилди. Шунингдек, иккита катта фаввора, ўттизга яқин сув ўтказиш тармоғи, дам олиш майдонлари, турли ўйингоҳлар,  ташриф буюрган ота-оналар учун фарзандлари билан учрашадиган махсус масканлар шинам ва кўркам ҳолга келтирилди. Кутубхона, футбол, волейбол, баскетбол майдонлари ҳамда турли аттракцион ўйинлари майдонлари дам олувчилар учун ҳозирланмоқда. Тиббий ёрдам кўрсатиш хонасида зарур асбоб- ускуналар ҳамда дори-дармонлар билан тўлиқ таъминлангани, қолаверса, изолятор хонасининг мавжудлиги болалар соғлиғини назорат қилиб бориш ва уларни турли юқумли касалликлардан ҳимоялаш имконини беради.

Ёз мавсумида  мазкур  оромгоҳ биринчилардан бўлиб болаларнинг дастлабки гуруҳларини ўз бағрига олади. Бу йил темирйўлчиларнинг 1650 нафар фарзанди “Қибрай” оромгоҳида дам олиб, соғломлаштирилади. Бу ерда тўрт босқичнинг ҳар бир навбатида 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган болаларни қабул қилиш имконияти яратилган. Болалар оромгоҳда нафақат мароқли дам олишади, балки маънавий ва маърифий тадбирларда иштирок этишади.

Бу  масканда биринчи босқичда 300 нафарга яқин бола дам оладиган бўлса, иккинчи босқичда 470 нафар, учинчисида эса 480 нафар ўқувчи  ҳордиқ чиқаради. Тўртинчи босқичда 400   болажон дам олади. Тиббиёт ходимлари, ошпазлар,  гуруҳ етакчилари ва бошқа соҳа вакилларидан иборат 70 нафардан ортиқ ходим учун барча зарур шароитлар яратилмоқда. Оромгоҳда ўқувчиларнинг дам олиш мавсуми 9 июндан 1 августга қадар давом этади.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Aprel 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!