Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

БОЛАЛАР БАЙРАМИ МУНОСИБ НИШОНЛАНДИ

Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти темир йўл минтақавий ташкилоти томонидан 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Темир йўл техникаси музейида байрам тадбири ташкил этилди.

Унда “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти тасарруфидаги корхона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган темирйўлчилар ва уларнинг 200 нафардан ортиқ фарзандлари ташриф буюрди. Тадбирнинг очилиш маросимида сўзга чиққанлар болажонларни байрам билан қутлаб, ёз мавсумини мароқли ўтказишлари ва бўш вақтларида кўпроқ китоб ўқиб, билим тафаккурларини янада оширишлари кераклигини айтиб ўтишди. Шундан сўнг қалблари қувончга тўла болажонларни Марказий темирйўлчилар маданият саройининг “Серпантинки”, “Аладдин” ва “Ниҳол” ашула ва рақс ансамбллари ўз чиқишлари билан хурсанд қилдилар.

Тадбир давомида “Ҳар бир болага китоб” акцияси доирасида Марказий касаба уюшма кутубхонаси томонидан китобхонлик викторинаси ҳам ўтказилди. Барча болаларга ташкилотчилар томонидан китоблар ва ўқув қуроллари совға қилинди. Қизиқарли топишмоқ мусобақаларида фаол иштирок этган болажонлар алоҳида эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Концерт дастуридан сўнг болаларга музей бўйлаб экскурсия ташкил қилинди ва улар махсус паровозда музей бўйлаб саёҳат қилишди.

– Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан байрамга катта тайёргарлик кўрилди, – дейди Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти темир йўл минтақавий ташкилоти ижрочи директори Дилафрўз Каримова. – 800 нафардан ортиқ темирйўлчилар фарзандларига театр ва кинотеатрларга чипталар тарқатилди, уч юздан ортиқ кам таьминланган оилалар фарзандларига китоблар ва ўқув қуроллари совға қилинди. Марказий касаба уюшма кутубхонаси томонидан ташкил этилган “Энг билағон ўқувчи” викторинаси эса болажонларнинг китоб ўқишга бўлган қизиқиши қай даражада юқорилигини, билимдонликлари ва зукколикларини аниқлашга ёрдам берди. Викторинада тўғри жавоб берган болаларга китоблар ва ўқув қуроллари совға қилинди.

Бу йилги байрам темирйўлчиларнинг фарзандлари учун жуда мазмунли ва эсда қолари бўлди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Noyabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!