Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

БОЛА КУЛСА — ОЛАМ КУЛАДИ

1-июнь — “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан “Темир йўл транспорти музейи”да  2-3-9-10-июнь кунлари кўнгилочар бадиий дастурлар ташкил этилди. Байрам дастурининг дастлабкиси кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтди. Ушбу тадбир Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти темир йўл минтақавий ташкилоти ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ хотин-қизлар қўмитаси, Марказий темирйўлчилар маданият саройи, Марказий касаба уюшма кутубхонаси, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи темир йўл кенгаши билан ҳамкорликда ташкил этилди.

“Темир йўл транспорти музейи”да бўлиб ўтган тадбир ўзига хос тарзда нишонланди. Болажонлар иштирокида концерт дастури, викторина ўйинлари, музейга саёхат, шўх-шодон ўйин-кулгулар болаларга ва уларнинг ота-оналарига ҳақиқий байрамона кайфият улашди. Айниқса, Марказий темир йўлчилар маданият саройининг болалар ҳаваскорлик жамоалари “Серпантинки”, “Аладдин” гуруҳлари томонидан ижро этилган қўшиқлар ва рақслар барчага манзур бўлди. Марказий касаба уюшма кутубхонаси томонидан ташкил этилган “Энг билағон ўқувчи” викторинаси эса болажонларнинг китоб ўқишга бўлган қизиқиши қай даражада юқорилигини, билимдонликлари ва зукколикларини аниқлашга ёрдам берди. Викторинада тўғри жавоб берган болаларга китоблар ва ўқув қуроллари совға қилинди. Музейга саёҳат давомида эса болалар турли даврлардаги тепловозлар, паравоз ва поездлар тарихи билан танишишди.

Байрамга ташриф буюрган барча қатнашчилар ундан ўзгача завқ олдилар. Ушбу байрам дастурини 9-10 июнь кунлари ҳам ўтказиш режалаштирилган.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Dekabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!