Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

БОБУР ИЖОДИ—ЁШЛАР НИГОҲИДА

Тошкент темир йўл муҳандислари институтида тарихнавис адиб, лирик шоир ва буюк саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 534 йиллигига бағишланган  маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

— Бугунги кунда мамлакатимизда ёшларни ҳар томонлама баркамол қилиб тарбиялаш давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан ҳисобланади, — дейди институтнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори Дилшод Баратов. — Шундай экан, ёшлар камолотида халқимизнинг ўлмас маънавий мероси, бетакрор маданияти ва санъати муҳим аҳамиятга эга. Бу борада Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижоди ва умрбоқий асарларининг таъсири беқиёсдир.

Тадбирда талаба-ёшлар томонидан шоирнинг дилбар ғазаллари,  рубоий ва маснавийларидан намуналар ўқилди. Уни дунёга машҳур қилган “Бобурнома” асари, унинг Ватанга бўлган садоқати ва соғинчини ифодаловчи воқеалар асосида  саҳна кўринишлари намойиш этилди. Айниқса, Пиримқул Қодировнинг “Юлдузли тунлар” романи асосида тайёрланган саҳна кўринишининг маҳорат билан ижро этилгани иштирокчиларда катта таассурот қолдирди. Албатта, буюк шахс ҳаёти ва ижодий меросини ўрганиш  ёшларимиз қалбига миллий истиқлол ғояларини сингдиришда, уларда ватанпарварлик ҳиссини уйғотишда ва аждодларга муносиб авлод бўлиб вояга етишида муҳим аҳамият касб этади.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Aprel 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!