БИЗ – ЯГОНА ВАТАН ФАРЗАНДЛАРИМИЗ!
“Бухоро минтақавий темир йўл узели” унитар корхонасига қарашли “Дўстлик” болалар соғломлаштириш оромгоҳида “Биз – ягона Ватан фарзандларимиз!” кўрик-танлови ўтказилди.
“Бухоро минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси ҳудудий касаба уюшма қўмитаси ҳамда Марказий темирйўлчилар маданият саройи Бухоро филиал ходимларининг ташаббуси билан ўтказилган ушбу кўрик-танлов барча болаларга манзур бўлди.
“Биз – ягона Ватан фарзандларимиз!” кўрик-танловида қатнашувчилар қуйидаги шартлар бўйича беллашишди. 1-шартда — гуруҳларнинг танишуви, 2-шартда — Ватанимизни мадҳ этувчи шеърлардан намуналар ва 3-шартда — эркин мавзу бўйича болалар ўз иқтидорларини намойиш этишди.
Кўрик-танловида 12 та гуруҳ иштирок этди. Улар “Темирйўлчилар”, “Учқурлар”, “Ўзбегим қизлари”, “Омадлилар “, “Тинчлик”, “Келажак юлдузлари”, “Шаддотлар”, “Соғлом ақл”, “Камолот”, “Учқун”, “Ғалаба”, “Зукколар” гуруҳлари иштирок этишди.
1-шарт буйича гуруҳлар ичидан энг ноанъанавий таништирув “Ўзбегим қизлари” гуруҳиники бўлиб, уларнинг чиқишлари барча бирдай манзур бўлди. Биргина таништирувнинг ўзида барча қатнашувчилар ўзлари, ота-оналарининг иш жойлари, темир йўл тизимида неча йил меҳнат қилишларигача 5 дақиқада баён этиб беришди. 2- шарт бўйича ҳам ғолиблик “Ўзбегим қизлари” жамоасига насиб этди. 3-шарт бўйича гуруҳлар ўз чиқишларида таниқли қўшиқчиларнинг клипларини тайёрлаганлар. Чиқишлар орасида энг қизиқарлисини эса “Учқун” жамоаси тайёрлади. Улар дунёни ташвишга солаётган бугунги кун муаммоси яъни одам савдоси тўғрисида қизиқарли ва таъсирли саҳна кўриниши тайёрлаганлар.
Кўрик-танлов ниҳоясида жамоалар тўплаган балларига кўра 1- ўринга “Ўзбегим қизлари” жамоаси, 2- ўринга “Учқун” жамоаси ва 3-ўринга “Соғлом ақл” жамоаси сазовор бўлишди.
Ғолибликни қўлга киритган гуруҳларга ва фаол қатнашганларга “Бухоро минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси ҳудудий касаба уюшма қўмитаси томонидан диплом, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.
“Биз – ягона Ватан фарзандларимиз!” кўрик-танлови оромгоҳда дам олаётган болажонлар хотирасида катта тааъсурот қолдирди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: