Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

БИЗ СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРАФДОРИМИЗ!

Юртимизнинг энг азиз ва муқаддас байрами мустақиллигимизни 28 йиллиги арафасида “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқарма касаба уюшма қўмитаси томонидан ҳар йили анъанага айланиб қолган оилавий спорт мусобақаси ташкил этилди. Жорий йилнинг 17-18 август кунлари Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги хушманзара тоғли ҳудудида жойлашган айни кунда нафақат темирйўлчилар, балки Ўзбекистоннинг турли чеккаларидан ташриф буюрган дам олувчилар билан гавжум бўлган “Хўжакент” масканида ташкил этилган мусобақада жами 150 нафар темирйўлчилар ва уларнинг оила аъзолари иштирок этдилар. Мусобақада қатнашчилар турли ёшларга бўлиниб спортнинг 5 тури сузиш, стол тенниси, мини футбол, арқон тортиш ҳамда кичик ёшдаги болажонлар учун боулинг бўйича ўзаро куч синашдилар. Қизғин бахс-мунозараларга бой бўлган мусобақа натижаларига кўра ғолиблар аниқланиб касаба уюшмасининг қимматбахо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

– Ушбу мусобақани ўтказишдан мақсад оилада соғлом турмуш тарзини шакиллантириш, ходимлар ўртасида дўстлик алоқаларини боғлаш ва шу билан бирга келажак авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашдан иборатдир. Бунда бизга ҳар йилгидек “Хўжакент” оромгоҳи маъмурияти яқиндан ёрдам бериб мусобақага ташриф буюрган иштирокчиларни мароқли дам олишлари учун ҳам барча шарт-шароитларни яратиб берадилар,”-дейди “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқарма касаба уюшма қўмитаси раиси Шахло Умарова.

Яхши дам-меҳнатга хамдам деганларидек, кўркам иморат оромбахш ва баҳаво саҳналар, қулай шарт-шароитларда ўтказилган спорт мусобақаси иштирокчиларга куч-қувват бағишлагани, уларнинг оила аъзолари хотирасида эса бир умрга мухрланиб қолгани шубхасиздир.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Mart 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!