БИРИНЧИ ПРЕЗИДЕНТИМИЗ ХОТИРАСИГА ҲУРМАТ БАЖО КЕЛТИРИЛДИ
“O`ztemiryo`lyo`lovchi” акциядорлик жамияти Йўловчи поездларда ва йўловчиларга хизмат кўрсатиш корхонаси ва унинг филиалларининг бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари ҳамда Ёшлар Иттифоқи етакчилари биргаликда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг хотирасини ёдга олиш мақсадида ташкил этилган ушбу тадбирда Биринчи Президентимизнинг кўп қиррали сиёсий фаолияти, юксак инсонийлик фазилатлари билан мустақил Ватанимиз тарихида ўчмас из қолдиргани, жаҳон миқёсида катта ҳурмат ва обрў-эътиборга эга бўлган улуғ шахс ва арбоб сифатида ном қозонгани таъкидланди. Шунингдек, тадбирда буюк Йўлбошчимизнинг инсоний фазилатлари, матонатли ҳаёт йўли, ибратли фаолияти, мамлакатимиз тараққиётидаги жонбозлиги хусусида атрофлича сўз юритилди. Унинг Ватанимиз равнақи учун қилган ишлари ёдга олинди.
Сўнгра қуръон тиловат қилиниб, барча тадбир иштирокчилари Оқ сарой биносига ташриф буюриб, Биринчи Президентимиз ҳайкали пойига гуллар қўйдилар, халқимизнинг азиз фарзанди, мустақиллигимиз асосчиси, буюк давлат ва сиёсат арбоби сиймосига ҳурмат бажо келтирилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: