БЕБАҲО НЕЪМАТ ҚАДРИ
Юртимизнинг барча гўшаларида 9 май Хотира ва Қадрлаш кунини муносиб нишонлаш мақсадида турли маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.
Ана шундай тадбирлардан бири “Қарши” минтақавий темир йўл узели бошланғич касаба уюшма қўмитаси ҳамда “Қарши” минтақавий темир йўл узели раҳмарияти ҳамкорликда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 4 апрелдаги «Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида»ги фармони ҳамда «Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилда. Байрам арафасида 6 нафар меҳнат фронти фахрийларига 500 000 сўм пул ва озиқ-овқат тўпламлари манзилли топширилди. Шу билан бирга узел бошланғич касаба уюшма қўмитаси томонидан «Касаба уюшмалари – фахрийларга» акцияси доирасида ўз маблағлари ҳисобидан 6 нафар қариялар холидан хабар олиниб, озиқ-овқат тўпламлари топширилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: