Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК АЗИЗ ВА МУҲТАРАМА АЁЛЛАР!

“Ўзбекистон темир йуллари” акциядорлик жамиятида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан концерт дастури ташкил этилди. Унда Жамият бошқаруви раиси ҳамда ўринбосарлари, бошқарма раҳбарлари, марказ, корхона, ташкилот ва муассасаларнинг аёл ишчи-ходимлари иштирок этди.

Тадбирида Жамият бошқаруви раиси в.б. Х.Хасилов барча темирйўлчи аёлларни байрам билан табриклаб Мухтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида юртимизда амалга оширилаётган ишларда аёлларнинг ўрни беқиёс эканлигини уларни жамиятдаги ролини яна ҳам ошириш, саломатлигига эътибор қаратиш, ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, раҳбарлик лавозимларига тайинланиши борасида ҳам кўзга кўринарли ишлар қилинаётганлигини айтиб ўтди. Тизимда 14 мингдан ортиқ темирйўлчи хотин-қизлар орасида 37 нафари турли давлат мукофотлари ва 86 нафари  “Фахрий темирйўлчи” белгиси ҳамда 3 нафари эса “Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирланганини таъкидлади. Хусауан, Йўл болалар шифохонаси бош шифокори ўринбосари Гулноза Абдураҳмоновани Мўътабар аёл” кўкрак нишонига сазовор бўлгани билан қутлади. Тадбирга ташриф буюрган айни вақтда машинистлик касбига тайёрланган 5 нафар вагон кузатувчи қизлар билан таништирди. Шундан сўнг йиғилганларга Ўзбекистонда хизмат кўрсатган, таниқли санъаткорлар Алишер Турдиев, Иззатилла Ибрагимов, Гулсанам Мамазоитова, Улуғбек Отажонов, сўз устаси Зокир Очилдиев Гулзода Худойназорова, “Шарқ” гуруҳи, шунингдек, Марказий темирйўлчилар маданият саройи ансамбль жамоаси иштирокида байрам концерт дастури тақдим қилинди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Dekabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!