Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

БАЙРАМ ТАДБИРЛАРИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ЎТМОҚДА

Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши тасарруфидаги барча касаба уюшма ташкилотлари Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 25 йиллигини ва Ватан ҳимоячилари куни байрамини нишонлашда фаол иштирок этмоқдалар.

“Тошкент” минтақавий темир йўл узелида Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан касаба уюшма ҳудудий қўмитаси ва тасарруфидаги бошланғич касаба уюшма ташкилотларида байрам тадбирлари ташкил қилинди. Тошкент темир йўл транспорт ва Яшнобод темир йўл транспорти касб–ҳунар коллежлари ҳамда Ховос узелида Уруш қатнашчилари, фахрийлар, ҳарбийлар билан биргаликда маданий–маърифий тадбирлар ўтказилди. Фахрийлар учун концерт дастури намойиш этилди.

Ҳудудий қўмитанинг бошқа ташкилотларида эркак ишчи–ходимлар иштирокида тош кўтариш, турникда тортилиш каби спорт мусобақалари  ўтказилди. Ғолибларга эсдалик совғалари топширилди.

 Қўқон минтақавий темир йўл узелида 14- январь Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб катта байрам концерти бўлиб ўтди. Тадбирни йиғилганларни хуш кайфиятга ундовчи шеърлар, қўшиқлар, рақслар безади. Қўқон темир йўл касб-ҳунар коллежи ўқувчилари иштирокида қасамёд ва жанговар саҳна кўринишлари йиғилганларни айниқса узел таркибидаги ҳарбий бўлинма ходимларига ўзгача хуш кайфият бағишлади.

“Қўқон” МТУ маъмурияти томонидан ҳарбий бўлинма ходимларига совғалар топширилди.

“Қўнғирот” минтақавий темир йўл узелида ҳам байрам муносабати билан ишчи-ходимларни юртга меҳр-муҳаббат руҳида тарбиялаш, уларнинг озод ва обод Ватанни ҳимоя қилишдек улуғ мақсадга интилиши, жасурлик ва фидоийлик каби фазилатларни шакллантиришга қаратилган “Миллий армиямиз — ғуруримиз, ифтихоримиз”, “Менинг армиям — менинг фахрим”, “Ватан ҳимояси — муқаддас бурч” каби мавзуларда маънавият соатлари ўтказилди. Ушбу тадбирларда 120 нафардан ортиқ темирйўлчилар иштирок этди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 25 йиллигига бағишлаб, ишчи-ходимлар ўртасида спорт турининг волейбол  тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди. Унда 42 нафар ходим иштирок этди, ғолиб жамоа аъзоларига совғалар топширилди.

“Қарши” минтақавий темир йўл узели  касаба уюшма фаоллари томонидан жорий йилнинг 13 январь санасида вилоят марказидаги Эзгулик монументи пойига гулчамбар қўйишди. Узел темирйўлчилари ҳамда темир йўл транспортидаги ҳарбий ҳаракатлар комендатураси ходимлари иштирокида 14 январь — Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тантанали йиғилиш бўлиб ўтди.

Байрам санаси муносабати билан узел корхона, ташкилот ва муассасаларда маънавият соатлари ўтказилди.

Термиз минтақавий темир йўл узели ва касаба уюшма ҳудудий қўмитаси ҳамда кекса фахрий фаолларидан жами 25 нафар темирйўлчилар 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан вилоят марказидаги шахидлар хотираси хиёбонида  Мотамсаро она ҳайкали пойига  гуллар қўйдилар. Ватан ҳимоясида шахид бўлган ватандошларимизнинг хотираси ёдга олинди.

Термиз локомотив депосида сана муносабати билан “Маънавият соати” ўтказилди. Тадбирда Сурхондарё вилояти Амир Темур жамғармаси бошқарув раиси Усмон Мадиев, кекса фахрий темирйўлчи Усмон Назаров ҳамда касаба уюшма ҳудудий қўмитаси ташкилий ишлар мутахассиси Камолиддин Каримовларнинг ва меҳнат жамоаларида айниқса ёшларни юртга меҳр-оқибат руҳида тарбиялаш, уларнинг озод ва обод ватанни ҳимоя қилишдек улуғ мақсадга интилиши, жасурлик ва фидойилик каби фазилатларини шакллантириш борасидаги маърузалари тингланди.

“Бухоро” минтақавий темир йўл узели касаба уюшма ҳудудий қўмитаси томонидан ҳам байрам муносабати билан турли маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилди.

Ана шундай байрам тадбирларидан бири Самарқанд темир йўл касб-ҳунар коллежида бўлиб ўтди. Байрам тадбирида иштирок этган бир гуруҳ ҳарбийлар мамлакатимизнинг мудофаа қудратини юксалтириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самарасида юртимиз тинчлиги, сарҳадларимиз дахлсизлиги ва халқимиз осойишталигини таъминлашга қодир миллий армиямиз шакллантирилганлиги ҳақида алоҳида таъкидлашди. Коллеж ўқувчилари томонидан намойиш этилган концерт дастури байрамга янада кўтаринки руҳ бағишлади.

Шунингдек, Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан темирйўлчилар ўртасида “Шунқорлар” спорт мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақада 3 та “Шижоат”, “Афросиёб” ва “Локомотив” жамоалари иштирок этди. Шиддатли жараёнларга бой ўтган эстафета ўйинларида “Шижоат” жамоаси ғолибликни қўлга киритди. Тадбир сўнггида ғолибларга совғалар топширилди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Aprel 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!