Байрам шодиёналари муносиб нишонланмоқда
Марказий темирйўлчилар маданият саройининг “Ховос”, “Андижон” ва “Қарши” филиаллрида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллиги ҳамда темирйўлчилар касб байрамига бағишланган байрам тадбирлари бўлиб ўтди. Шу куни узел раҳбариятлари ва касаба уюшма ҳудудий қўмиталари ташаббуси билан байрам тадбири ташкил этилди.
Унга узеллар тасарруфидаги темир йўл корхоналари, ташкилотларнинг раҳбарлари , касаба уюшма раислари, ва ишчи – ходимлари ҳамда нафақадаги фаҳрий темирйўлчилардан иборат яқин меҳмонлар таклиф этилди. Тадбирда меҳнатда ўрнак кўрсатган энг фаол темирйўлчилар ҳамда касаба уюшма аъзоларига эсдалик совғалари ҳамда фаҳрий ёрлиқлар топширилди.
Байрамда санъаткорлар ижро этган куй-қўшиқлар қатнашчиларни ҳушнуд этишди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: