Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

АЖДОДЛАРНИ ХОТИРЛАШ — МУҚАДДАС ҚАДРИЯТ

Инсон хотира билан яшайди. Зеро, хотира хаёлан мозийга назар ташлаб, тарих саҳифаларини варақлашга, она-Ватанимиз мустақиллиги, халқимиз озодлиги йўлида жонини фидо этган асл фарзандларни, жасур сиймоларни эслашга, ўтмишдан хулоса чиқариб, тинч-осойишта ҳаётимизнинг қадрига етиб, барқарорликни ардоқлаб умр кечиришга туртки беради.

Мамлакатимизда умумхалқ байрами сифатида нишонланадиган Хотира ва Қадрлаш куни ҳам инсонлар хотираси ёдга олиниб, ёнимизда юрган кекса авлод вакиллари яна бир бор қадрланиши билан қадриятга айланиб бормоқда. Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорти қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши тасарруфидаги Марказий кутубхонада ҳам 9-май — Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан “Аждодларни хотирлаш — муқаддас бурч” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Хотира ва Қадрлаш кунига бағишланган байрам тадбири “Тошкент” минтақавий темир йўл узели ҳудудий касаба уюшма қўмитаси ҳамда Марказий касаба уюшма кутубхонаси билан ҳамкорликда ташкил этилди. Унда Темир йўл муҳандислари институти қошидаги 1-сонли Миробод академик лицейи ўқувчилари  ва темирйўлчи фахрийлар иштирок этишди.

Байрам тадбирида кутубхона ходимлари ва лицей ўқувчилари томонидан Иккинчи жаҳон уруши даврида кечган жангда қатнашиб, ғалабани қўлга киритишда мардлик ва қаҳрамонлик кўрсатган инсонлар ҳамда меҳнат фронти фахрийларининг жасоратлари  тўғрисида тақдимотлар, саҳна кўринишлари намойиш этилди. Марказий темирйўлчилар маданият саройи қошидаги “Ниҳол” ашула ва рақс ансамбли томонидан ижро этилган куй ва қўшиқлар тадбирга байрамона кайфият бағишлаб, барчага манзур бўлди.

Шунингдек, тадбирда Соғлиқни сақлаш хизмати бошлиғи, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши депутати, Социология фанлари номзоди Т.Б.Матибаев сўзга чиқиб, давлатимизда муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёев раҳнамолигида уруш ва меҳнат фахрийларига кўрсатилаётган юксак эътибор ва ғамхўрлик, айниқса кекса авлод вакилларини ҳар томонлама ижтимоий, моддий-маънавий қўллаб-қувватлашга йўналтирилган қатор чора-тадбирлар амалга оширилаётганини алоҳида таъкидлади. Урушда ва фронт ортида туриб, ўз она юрти, халқи учун жасорат кўрсатган юртдошларимизга ўзгача эҳтиром кўрсатилиб, уларга автомобил, уй-жой ва пул мукофотлари топширилганини эътироф этди.

Дарҳақиқат, хотира ва қадрлаш муқаддас қадрият. Юртимиз узра истиқлол шамоли кезиб юрган шундай дамларда бу эзгу анъананинг барҳаёт давом этаётганидан, ундан келажак авлодларнинг беҳад баҳраманд бўлаётганидан кўнглимиз фахр-ифтихот туйғуларига тўлади.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Mart 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!