Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

АЖДОДЛАРИМИЗ ЖАСОРАТИ ХОТИРАМИЗДА МАНГУ ҚОЛАДИ

Ўтганлар хотирасини ёд этиш, табаррук ёшдаги кексаларни қадрлаш, уларга ғамхўрлик кўрсатиш азалий қадриятларимизга уйғунлиги билан янада аҳамиятлидир.

Хусусан, Президентимизнинг “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги Фармони ҳамда “Хотира ва Қадрлаш кунига  тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида мамлакатимизнинг барча гўшасида уруш ҳамда меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олиниб, уларга алоҳида эҳтиром кўрсатилди.

9 май — Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан “Тошкент минтақавий темир йўл узели унитар корхонаси” ҳудудий касаба уюшма қўмитаси томонидан Сирдарё  вилояти  Ховос  шаҳридаги  темирйўлчилар  маданият  саройида байрам тадбири ташкил этилди. Байрам тадбирида 270 нафар Иккинчи жаҳон уруши ва меҳнат фронти қатнашчилари ҳамда меҳнат фахрийлари иштирок этишди.

Тошкент  марказий темирйўлчилар маданият саройи санъаткорлари ва Ховос темирйўлчилар  маданият  саройи тўгарак рақс ансамбли иштирокида  ташкил этилган концерт  дастури барчага байрамона кайфият бахш этди.  Концерт  дастуридан  сўнг  фахрийлар  учун  байрам дастурхони  ёзилди.

Шунингдек, байрам тадбирлари доирасида  Тошкент  МТУ раҳбарияти  ҳамда  касаба уюшма  ҳудудий  қўмитаси  томонидан  9 нафар Иккинчи жаҳон уруши  ва 40 нафар  меҳнат  фронти  қатнашчилари  ҳолидан  хабар олиниб, ҳурмат-эҳтиром ва ғамхўрлик кўрсатилди. Уларга  акциядорлик жамияти  маблағлари  ҳисобидан  темир  йўл  тизимида  ишлаган  Иккинчи жаҳон  уруши  қатнашчиларига  2 000 000 сўм, меҳнат  фронти  фахрийларига 1 000 000 сўм  пул мукофоти, озиқ-овқат  тўпламлари  ҳамда  қимматбаҳо  совғалар  етказиб  берилди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

May 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!