Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

АЖДОДЛАР МЕРОСИ – БАРҲАЁТ

 

Марказий касаба уюшма кутубхонасида Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий ҳамда шоир, давлат ва жамоат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуди муносабати билан “Аждодларимиз мероси ҳамиша барҳаёт” мавзусида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Унда “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти хотин-қизлар қўмитаси ва Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти темир йўл минтақавий ташкилоти ижрочи директори Ю.Ғафурова, Тошкент темир йўл муҳандислари институти қошидаги 1-сонли Миробод  академик лицейи тиллар кафедраси ўқитувчилари Ж.Самигова, З.Ибрагимова, Г.Муратова, Д.Ҳамроева, М.Тўлаганова ҳамда лицей ўқувчилари иштирок этди.

Тадбирда Тошкент темир йўл муҳандислари институти қошидаги 1-сонли Миробод  академик лицейи тиллар кафедраси ўқитувчиси Заҳро Ибрагимова сўзга чиқиб, Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур наинки халқимиз маданияти ва давлатчилиги тарихида, балки жаҳон адабий жараёни ривожида муҳим ўрин тутади. Ижоди мусиқа, тасвирий санъат, хаттотлик, меъморлик каби санъат йўналишлари билан уйғун бўлган ҳар иккала мутафаккир асарлари инсонни улуғлаш, комиллик сари интилиш, одамийлик, юртга муҳаббат, эзгулик, поклик, ҳалоллик, саховат, сабр-қаноат каби туйғулар устуворлиги билан ғоят қадрли эканлиги ҳақида гапирди.

Шеърият ва нафосат кечасига айланган тадбирда лицей ўқувчилари томонидан бу улуғ шоирлар ғазаллари ва улар асосидаги саҳна кўринишлари ижро этилди.

Марказий касаба уюшмаси кутубхонаси томонидан Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодидан асарлари кўргазмаси ташкил этилди.

– Алломаларнинг ижодини ўрганиш, ўқиш ва уқиш ҳар биримизнинг шарафли вазифамиз саналади, – дейди кутубхона директори Дилафруз Каримова. – Бу улуғ мутафаккирларнинг асарлари қалбимизда гўзаллик, нафосат, эзгулик туйғусини уйғотади, Ватанни кўз қорачиғидек асраш, астойдил севишга ундайди. Бундай ғоялар ёшларни умуминсоний қадриятларга садоқат руҳида тарбиялашда муҳим ўрин тутади. Уларнинг бетакрор ғазаллари мазмун-моҳиятини халқимиз, айниқса, ёшлар онгу шуурига етказиш, ушбу бебаҳо меросга катта масъулият билан ёндашишга ўргатиш вазифамиздир.

Марказий темирйўлчилар маданият саройининг “Ниҳол” ашула ва рақс ансамбли ижросида  Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур қаламига мансуб қўшиқлар тараннум этилди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Dekabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!