Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

АЁЛЛАРИ ҚАДР ТОПГАН ЮРТ

Ўзбек халқининг энг нодир, муқаддас китобларидан бири — Авестода “Аёлларни мукаррам тутинглар”, деб қайд этилган. Бу бежизга эмас, албатта. Аёл зотига бўлган эътироф йиллар силсиласида ўз аҳамиятини йўқотмай келмоқда. Буюк файласуфлардан бири Токи ер юзида биттагина аёл мавжуд экан, у ҳақида ҳамиша нимадир янги гап айтиш мумкин”, деган.

Мунис, меҳрибон, муштипар, буюк, суюк, куюнчак, оқила… Бугун аёлларимиз шаънига бундай тенгсиз эҳтиром, чексиз эътирофларни қанча кўп айтсак арзийди. Ахир улар билан ҳаётимиз чароғон, умримиз мазмунли, келажагимиз бардавом, уйларимиз саранжом-саришта.

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятида темир йўл соҳасида меҳнат қилиб келаётган фаол аёллар иштирокида ўтказилган Халқаро хотин-қизлар байрами тадбирида ҳам аёлларимиз яна бир бор таърифланди, уларга чексиз ҳурмат-эҳтиромлар изҳор этилди.

Мустақиллик йилларида мамлакатимиз хотин-қизларининг жамиятдаги ўрни ва мавқеини, ижтимоий ҳаётдаги нуфузини оширишга алоҳида аҳамият қаратилиб, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Бунинг самарасида хотин-қизларнинг ҳуқуқий демократик ва кучли фуқаролик жамиятини барпо этиш жараёнидаги фаоллиги ошди. Бугун минглаб аёлларимиз турли соҳаларда фидокорона меҳнат қилиб, мустақил Ватанимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшмоқда.

Темир йўл соҳасида ҳам қўлга киритилаётган катта меҳнат ғалабалари, юксак ютуқ ва муваффақиятларга эришишда забардаст ва серғайрат аёлларнинг ҳам муносиб ҳиссаси борлиги қувонарли ҳолдир.

Байрам тадбирида сўзга чиққан “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти Бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Акбар Шукуров бу хусусда алоҳида тўхталиб ўтди.

Айни кунларда соҳанинг барча бўлимларида 16 мингдан ортиқ хотин-қизлар фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг барчасига, айниқса, ёш болали оналар учун қанчадан-қанча имтиёзлар кўзда тутилган амалий ишлар босқичма-босқич бажариб келинмоқда. Хусусан,  иш жойларида барча шарт-шароитлар яратилган, она ва бола саломатлиги йўлида имтиёз ва имкониятлардан фойдаланиш яхши йўлга қўйилган. Байрам муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи  ўринбосари, “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти Бошқаруви раиси А.Раматов ташаббуси билан тизимда меҳнат қилаётган барча хотин-қизларга 120000 сўм миқдорида пул мукофотининг  берилиши темирйўлчи аёллар учун кўрсатилаётган эътибор ва эъзознинг яна бир намунаси бўлди. Шунингдек, тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан 100 нафардан ортиқ фидойи ва жонкуяр аёл эсдалик совғалари билан тақдирланди.

“Инсониятни ҳам бирлаштириб, умумлаштириб турадиган бир ҳиссиёт бор. Бу – муҳаббат, меҳр туйғуси. Назаримда, бу туйғунинг сарчашмаси – Аёл, дояси – Она! Аёл, она бўлмаса, меҳр-муҳаббат туйғуси йўқдай. Инсоният адашиб кетадигандай, йўлини йўқотадигандай…”, деган эди ҳассос шоиримиз Абдулла Орипов.

Демак, юртимиз тинчлиги, фаровонлиги ва ободлиги, файзу баракаси, ёруғ келажаги учун оналаримиз, аёлларимиз меҳру муҳаббати сув ва ҳаводек зарур, десак муболаға бўлмас.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Халқаро хотин-қизлар байрамига бағишланган учрашувдаги нутқида мамлакатимиз хотин-қизларига қарата, “Сиз, азизларнинг соғлом зурриёд, баркамол авлодни тарбиялаб вояга етказишдаги ўрнингиз ва хизматингизни ҳеч нарса билан қиёслаб, баҳолаб бўлмайди. Сизларнинг меҳр-муҳаббатингиз, вафо ва садоқатингиз, фидойилигингиз сабабли ҳаётимиз чароғон. Сизлар туфайли оилаларимизда тинчлик-осойишталик, қут-барака ҳукм сураётгани учун барчангизга ҳар қанча тасанно айтсак, арзийди, албатта”, деган сўзлари нафақат аёлларимизни, балки барча юртдошларимизни тўлқинлантириб юборди.

Ана шу сўзлардан илҳомланган юртимиз аёллари, хусусан, темирйўлчи аёлларимиз ҳам ўз билими ва истеъдоди, меҳнатсеварлиги ва шижоати билан мамлакатимизда бошланган кенг кўламли ислоҳотларни янги босқичга кўтариш учун олиб борилаётган эзгу ишларга бундан кейин ҳам камарбаста бўладилар, деб ишонамиз.

Тадбирда Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Тоирхон Нуриллаев ҳамда “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти Бошқаруви раиси ўринбосари Эркин Қодиров кўп йиллик самарали меҳнати ва жамоат ишларида фаол бўлган соҳа хотин-қизларига эсдалик совғалари топширди.  Темирйўлчи аёллар учун байрам дастурхони ёзилиб,  эл суйган санъаткорлар ва Марказий темирйўлчилар маданият саройи хонандалари иштирокида катта байрам концерти намойиш этилди.

8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан темир йўл тизимидаги барча корхона, ташкилот ва муассасаларда ҳам “Аёли қадрланган юрт”, “Аёл қалби эзгулик уммони”, “Аёлнинг улуғворлиги”, “Аёл борки олам мунаввар” каби мавзуларда байрам тадбирлари, давра суҳбатлари, маънавият соатлари ва спорт мусобақалари бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирларда мамлакатимизда хотин-қизларнинг оила ва жамиятдаги мавқеини ошириш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича олиб борилаётган ишлар кенг тарғиб этилди. Ватанимиз тараққиёти, турмушимиз ободлиги ва халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришда, оилани мустаҳкамлашда ўз ҳиссасини қўшаётган илғор хотин-қизларни рағбатлантириш, ижтимоий ҳимояталаб оилалардан бўлган аёлларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, корхона, ташкилот ва муассасаларда узоқ йиллар меҳнат қилган фахрий аёлларни  шарафлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Aprel 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!