Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

АЁЛЛАР ЎРТАСИДА СПАРТАКИАДА ЎТКАЗИЛДИ

       Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари  ўртасида ўтказиладиган соғломлаштириш ва оммавий спорт тадбирлари бўйича 2019 йил календарь режасига асосан, “Халқаро хотин-қизлар куни”га бағишлаб, жорий йилнинг 6 март санасида “Ўзбекистон темир йўллари”  АЖ тасарруфидаги барча корхона аёллари ўртасида спортнинг  стол тенниси, 100 метрга югуриш, шашка, баскетбол тўпини шитга тушириш ҳамда арқон тортиш турлари бўйича “Локомотив” МЖСКда спартакиада ўтказилди. Спартакиадада 23 та корхонадан 92 та иштирокчилар қизғин муроса олиб бордилар.

       Мусобақа натижаларидан келиб чиқиб ғолиблар аниқланди. Унга кўра, стол тенниси бўйича 1-ўринни “Тошкент механика заводи” АЖ ходими С.Федина, 2- ўринни “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ходими Е.Суханова , 3- ўрин  “Ўзтемирйўлмаштаъмир” УК ходими Н.Содиқоваларга насиб этди.

      Спортнинг 100 метрга югуриш тури бўйича 1-ўринни “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ходими Н. Беренгер,  2-ўриннни  Йўл болалар касалхонаси ходими М.Бобоназарова, 3-ўринни “Ўзтемирйўлконтейнер” АЖ ходими С.Бобоқулова эгаллади.

       Баскетбол тўпини шитга тушириш бўйича 1-ўринни “Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи” АЖ ходими Д. Ирматова, 2-ўринни “Ўзтемирйўлконтейнер” АЖ ходими Ф.Шаакрамова, 3-ўринни “Тоштемирйўллойиҳа” МЧЖ ходими Д.Абдурахмонова қўлга киритди.

       Шашка бўйича ўтказилган беллашувда 1- ўринни Марказий темир йўл касалхонаси ходими Ў.Дрозд, 2-ўрин “Тошкент метрополитени” УК ходими Ю.Степановага хамда 3-ўрин “Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи” АЖ ходими Х.Пармоновага насиб қилди.

        Арқон тортиш бўйича 1-ўринни “Ўзтемирйўлназорат” давлат инспекцияси жамоаси , 2-ўринни “Ўзтемирйўлмаштаъмир” УК, 3-ўринни “Ўзтемирйўлконтейнер”АЖ жамоалари эгаллади.

        Барча мусобақа иштирокчиларига эсталик совғалари тақдим этилди ҳамда ғолиблар қимматбаҳо совғалар, диплом ва кубок билан тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

May 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!