Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

АЁЛЛАР УЧУН МУСОБАҚА ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

“Бухоро минтақавий темир йўл узели” унитар корхонасининг Ҳудудий касаба уюшма қўмитаси ташаббуси билан хотин-қизларни оммавий спорт турларига жалб қилиш ва улар ўртасида соғлом турмуш тарзини янада кучайтириш мақсадида 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишлаб “Локомотив” марказий жисмоний  спорт клубининг Самарқанд филиалида спортнинг беш тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди.                              

Унда узелнинг Самарқанд ҳудудидаги корхона ва ташкилотларида меҳнат қилаётган темирйўлчи аёллар ўн иккита жамоага бўлиниб, спортнинг дартс, бўш дарвозага тўп тепиш, стол тенниси, шашка ва арқонда сакраш турлари бўйича ўзаро беллашишди. Кескин курашларга бой ўтган мусобақалар якунига кўра энг кучли иштирокчилар номи аниқланди. Унга кўра спортнинг дартс тури бўйича 1-ўринни Самарқанд тармоқ санитария эпидемиология станцияси ходими Ф.Джалолова, 2-ўринни Самарқанд алоқа ва сигналлаштириш дистанцияси ходими Г.Холиқова, 3-ўринни эса Ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бошқармасининг 10-отряди ходими М.Ёркулова қўлга киритди.

Бўш дарвозага тўп тепиш тури бўйича 1-ўринни “O’ztemiryo’lyo’lovchi” акциядорлик жамиятининг Самарқанд филиали ходими Н.Абдусатарова, 2-ўринни Самарқанд алоқа ва сигналлаштириш дистанцияси ходими Ю.Исмаилова, 3-ўринни эса “Самарқанд” станцияси ходими Х.Эшқуватовага қўлга киритди.

Стол тенниси бўйича биринчи 1-ўринни Самарқанд йўл масофаси ходими Е.Цой, 2-ўринни Самарқанд темир йўл шифохонаси ходими С.Мурадова, 3-ўринни Самарқанд алоқа ва сигналлаштириш дистанцияси ходими Ф.Ўлмасова эгаллади. Шашка бўйича 1-ўрин Самарқанд вагон депоси ходими М.Ўлмасовага насиб этди. 2-ўриндан Самарқанд алоқа ва сигналлаштириш дистанцияси ходими Н.Бобокулова жой олди. Кучли учликни Самарқанд темир йўл транспорти касб-ҳунар коллежи ходими З.Ибрагимова қўлга киритди.

Арқонда сакраш спорт бўйича 1-ўринни Самарқанд электр таминоти корхонаси ходими Г.Саттарова, 2-ўринни Самарқанд темир йўл шифохонаси  ходими Э.Намазова, 3-ўринни эса Самарқанд темир йўл транспорти касб-ҳунар коллежи ходими З.Турсунова эгаллади.

Мусобоқа сўнггида узел Ҳудудий касаба уюшмаси қўмитаси  томонидан ғолиблар ва иштирокчилар эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Aprel 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!