АЁЛГА ЭЪТИБОР, ЖАМИЯТГА ЭЪТИБОР!
Аёл – бу она, суюкли рафиқа, жамиятимиз учун керакли шахс. Шундай экан унинг жамиятда тутган ўрни ва нуфузи беқиёс. Юртимизда уларни нафақат байрамлар арафасида балки ҳар куни қилган меҳнатларини қадирлаш муносибдир. Айниқса темир йўл тизимида оғир меҳнатда елкама-елка ишлаб келаётган барча аёллар бу каби мукофот ва эътирофга лойиқ.
Жамиятнинг барча корхона ва ташкилотлари қатори “Қўнғирот минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси ҳамда Ҳудудий касаба уюшма қўмитаси томонидан 8-март Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан фаоллар залида байрами тадбири бўлиб ўтди. Сўзга чиққанлар байрам сабабчиларини самимий муборакбод этиб эсталик совғаларини топширдилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: