Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

АЁЛ ҚАЛБИ ЭЗГУЛИК УММОНИ

Марказий касаба уюшма кутубхонасида 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан “Аёл қалби эзгулик уммони” мавзусида тадбир ташкил этилди.

Унда фахрий темирйўлчи Раъно Рустамбекова, Қизил ярим ой жамияти темир йўл минтақавий ташкилоти мутахассиси Феруза Орипова, кутубхона ходимлари ҳамда Тошкент темир йўл касб-ҳунар коллежи ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этди.

— Аёл — меҳрибон она, вафодор умр йўлдош, суюкли ёр, мунис сингил, —дейди тадбир ташкилотчиси Марказий касаба уюшма кутубхонаси директори Дилафрўз Каримова. — Аёл ҳақидаги таърифу тавсифларни жуда кўп келтириш мумкин. У барча яхшиликларнинг дебочаси мақомига  сазовор зот. Шу боис ҳам бугунги тадбиримизни “Аёл қалби эзгулик уммони” деб номладик. Бу тадбирни ташкил этишдан кўзланган мақсад эса ёшлар билан фахрийлар ўртасида мулоқот уюштириш ва уларнинг билим-тажрибаларидан фойдаланиб, ёшларни улкан марралар сари илҳомлантиришдир.

Тадбирда аёлнинг жамият ҳаётидаги ўрни, темир йўл тармоғи ривожида аёлларнинг ҳиссаси, уларга яратилаётган имкониятлар хусусида сўз борди. Ўқувчилар томонидан она ва аёлни улуғловчи шеърлар айтилди.

Тадбир сўнггида Марказий темирйўлчилар маданият саройи қошидаги “Ниҳол” ансамбли томонидан янграган аёлни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар барчани хушнуд этди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Aprel 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!