Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

АЁЛ-БОРЛИҚ КЎЗГУСИ!

ОНА, АЁЛ! Одамзот ўзини таниганидан бери бу сирли ва ажиб хилқатга таъриф ва таъбир топа олгани йўқ! Ҳар бир қалб Муҳаббат туйғусини ўзича янгилагани каби Аёлга нисбатан тавсифлар ҳар сафар янгиланаверади. Лекин, ҳеч қачон ўзгармайдиган битта илоҳий ҳақиқат бор: Яратган эгам уни ОНА деган юксак мақом билан сийлаган. Бежиз Она Ватан, Она табиат, Она тили, Она тупроқ дея унинг муқаддас ва муҳтарамлигига алоҳида урғу берилмайди. Не-не улуғ авлиё-ю пири комиллар, аллома-ю донишмандлар ҳам Аёл шаънига қиёс ахтариб ўтганлар.

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович томонидан хотин-қизларнинг жамиятда тутган ўрни, ижтимоий-сиёсий ҳаётимиздаги фаоллик даражаси, энг муҳими, эртанги кунимиз эгалари бўлмиш соғлом авлодни тарбиялаб, вояга етказишдаги ҳаётий вазифаси изчил белгилаб берилган. Айниқса, ҳар йили 8-март байрами арафасида давлатимиз томонидан қолаверса жойларда хотин-қизларга алоҳида аҳамият берилиб байрамни юқори савияда ташкиллаштириш, уларни рағбатлантириш мақсадида янги қарор ҳамда фармойишлар қабул қилинади.

Бу йил ҳам “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг барча корхона ва ташкилотларида 8 Март – Хотин-қизлар байрамига бағишланган бир қатор тадбирлар ташкил қилинди. Ана шундай Байрам тадбири “Андижон механика заводи” ШКда ҳам бўлиб ўтди. Хотин-қизларни мусиқа садолари остида баҳор гуллари билан қарши олиниб бошланган тадбирда сўзга чиқганлар нафосат ва назокат тимсоли бўлмиш аёлларни муборакбод этиб, уларга энг яхши тилакларни изҳор этдилар. Байрам аёлларни мадҳ этувчи гўзал куй-қўшиқларга уланди. Андижон, Пахтабод ва Тўрақўрғон бўлимларида меҳнат қилаётган аёлларга байрам совғалари улашилиб рағбатлантирилди. Тадбир баҳорий таом бўлмиш дошқозонда қайнаётган сумалак атрофида давом этди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

May 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!