АЁЛ БИЛАН ОЛАМ МУНАВВАР
Юртимизда аёлларни улуғлаш, уларни ижтимоий муҳофаза қилиш, аёлнинг жамиятдаги нуфузини ошириш борасида Президентимиз томонидан қабул қилинган қатор муҳим қарорлар хотин-қизларнинг истеъдодини ва иқтидорини ҳамда имкониятларини намоён этиш учун муносиб шароит яратиб бермоқда, десак муболаға бўлмайди. Биргина темир йўл тизими миқёсида олиб қараганда, “Ўзтемирйўлмаштаъмир” унитар корхонасида ҳам талайгина аёллар фидокорлик билан меҳнат қилмоқдалар. 6 март куни, “Ўзтемирйўлмаштаъмир” УК ва касаба уюшма қўмитаси биргаликда 8-март Халкаро хотин- қизлар куни муносабати билан корхонада ишловчи 265 нафар аёлларни байрам билан муборакбод этиб, уларга қимматбахо байрам совғаларини топширдилар. Байрамни кўтаринки рухда ўтказиш мақсадида Ўзбекистон халк артисти Гулсанам Мамазоитова ва бошловчи ҳамда қизиқчи Элмурод Хакназаровлар таклиф қилинган эдилар, улар ўзларини байрамона дастурлари билан барча дилларни хушнуд этдилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: