Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

АЁЛ БИЛАН МУНАВВАР ОЛАМ

Бугун 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами!
Табиат чирой очиб бораётган мана шу илк баҳор кунларида кўнгилларга гўзаллик ва хурсандчилик, файзу тароват олиб келадиган бу қутлуғ айёмни нишонлаш алоҳида ўрин тутади. Муҳтарама аёллар шаънига энг самимий, энг олижаноб сўзларни, ҳурмат ва эҳтиром, меҳр-оқибат, севги ва садоқат туйғуларини изҳор этиш учун яна бир имконият туғилади.
Ана шу имконият катта байрам сифатида “Ўзбекистон темир йўллари“ акциядорлик жамиятининг барча корхона ва ташкилотларида юқори савияда ташкил этилди.

Жамиятда маънавий муҳитнинг соғломлиги, мамлакат равнақи кўп жиҳатдан хотин-қизларга, уларнинг фидойилигига ҳам боғлиқдир. Темир йўл соҳасида ҳам ана шундай сифатга эга хотин-қизлар фаолият олиб боради.


“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқаруви касаба уюшма қўмитаси томонидан халқимиз фаровонлиги, юртимиз равнақига муносиб ҳисса қўшиб, самарали меҳнати ва фаоллиги билан ўрнак бўлиб келаётган темирйўлчи хотин-қизларнинг бир гуруҳига Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан совғалар топширилди.
Байрам тадбирида тизимнинг Кадрларни тайёрлаш ва персоналларни бошқариш бошқармаси бошлиғи Наврўз Эркинов сўзга чиқиб, мамлакатимизда хотин-қизлар фаоллигини ошириш, уларнинг барча соҳаларда роли ва ўрнини кучайтиришга қаратилган юксак эътибор натижасида бугун жамият ҳаёти ва мамлакат тараққиётида уларнинг фаолияти муҳим аҳамият касб этаётганини мамнуният билан таъкидлади. Оилада, маҳаллада, меҳнат жамоаларида, умуман, жамиятда меҳр-оқибатни сақлаш, келажак авлодни камолга етказиш, жамиятда барқарорликни сақлашда хотин-қизларимизнинг ақл-заковат, сабр-қаноат, матонат, оилага садоқат каби юксак фазилатлари муҳим ўрин тутишини эътироф этди. Йиғилганларни гўзаллик айёми билан табриклади.


– Юртимизнинг ҳар бир куни яратувчанлик, бунёдкорлик билан ўтмоқда. Таъкидлаш жоизки, ушбу янгиланишларда хотин-қизларнинг ҳам салмоқли ҳиссаси бор. Темир йўл соҳасида ҳам ҳалол меҳнат қилаётган опа-сингилларимиз шаънига ҳар қанча илиқ фикрлар билдирсак, эътибор қаратсак арзийди. Қолаверса, хотин-қизларга ғамхўрлик қилиш, эъзозлаш халқимизга хос бўлган қадриятлар сирасига киради. Эътибор, эъзоз аёлларимизни жамиятда янада фаол бўлишга, ёш авлодни тарбиялашга, тинч-осойишта ҳаётимизни асраб-авайлаш, Ватанимизнинг келажагига шукроналик туйғуси билан яшашга ундайди, – дейди бошқарув касаба уюшма қўмитаси раиси Шаҳло Умарова.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Dekabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!