Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

АЁЛ БИЛАН ГЎЗАЛДИР ОЛАМ !

“Қўнғирот минтакавий темир йўл узели” УК  Хоразм ҳудуди раҳбарияти ва “Қўнғирот минтакавий темир йўл узели” УК касаба уюшмаси ҳудудий қўмитаси Хоразм ҳудуди, ёшлар иттифоқи етакчилари, хотин-қизлар қўмиталари билан биргаликда Хоразм ҳудуди тасарруфидаги корхона ва ташкилотларда бахор байрамини кутиб олиш ва уни мароқли ўтказишда фаол иштироқ этиб келмоқдалар.

Бахор байрамининг, аввало айнан табиатнинг ажралмас қисми бўлган  аёллар байрами, она замин уйғониб, юртимизга кўкламнинг кириб келишидир. Аёлга эҳтиром, уни эъзозлаш қадимий шарқ халқлари, хусусан, ўзбек миллатига хос олийжаноб хусусиятлардан биридир.

Йиллар ўтган сайин бундай эътибор қутлуғ бир анъанага айланиб, маънавий ҳаётимизда чуқур жой олиб бормоқда.

Бугунги  кунда  “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раҳбарияти ҳамда Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан тизимда фаолият юритаётган хотин-қизларнинг меҳнатини қадрлаш, ижтимоий, иқтисодий, тиббий, маънавий    муҳофаза қилиш борасида муайян ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Қўнғирот минтакавий темир йўл узели” УК касаба уюшмаси ҳудудий қўмитасининг 2019 йил  “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастурига асосан 2019 йил  I ярим йиллиги учун мўлжалланган иш режасининг 6-бўлими 4-бандининг ижросини таъминлаш мақсадида,  Хоразм ҳудуди тасарруфидаги корхона ва ташкилотларда  айникса Урганч сигналлаштириш масофаси, Урганч темир йўл масофаси, Урганч локомотив депоси, “Урганч экскаватор” АЖ бошланғич касаба уюшма ташкилотлари ҳисобидан маблағлар ажратилиб, корхонада  меҳнат қилаётган хотин-қизлар учун тадбирлар ташкил этилди ва тадбир сўнгида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошкарув раиси в.б. Х.Н.Хасиловнинг ҳамда Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг биргаликдаги 2019 йил 6 мартидаги  Н-303А–сонли табрикномаси ўқиб эшиттирилди ва барча тадбир қатнашчилари корхона раҳбарияти ва  бошланғич касаба уюшма қўмиталари томонидан қимматбаҳо совғалари билан рағбатлантирилди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

May 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!