Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

Аҳилмиз, иноқмиз, буюк юрт – Ўзбекистон фарзандларимиз

Давлатимизда динлараро бағрикенглик, миллатлараро тотувлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. 1992 йил 13  январда – Тошкентда Республика байналминал маданият маркази ташкил қилинди, Президентимизнинг 2017 йил 19 майдаги Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ташкил топди.

Бир юз ўттиздан ортиқ миллат ва элат вакиллари бир оила фарзандларидек аҳил яшаб келмоқдалар, турли давлат органлари ва ташкилотларда меҳнат қилмоқдалар, таълим олмоқдалар, натижада дўстона, маданий-маърифий алоқалар янада мустаҳкамланмоқда. Жумладан, Тошкент темир йўл муҳандислари институтида ҳам рус, татар, туркман, тожик, корейс, уйғур, қирғиз, арман, эрон, озарбайжон, украин, араб, қозоқ ва кўплаб бошқа миллатли талабалар замон талабларига мос, қулай шароитларда таҳсил олмоқда.

— Уйғур миллатига мансуб бўлсамда Ўзбекистон фуқаросиман, — дейди талаба Алишер Умаров. — Тенгдошларим қатори мен ҳам Конститутциявий ҳуқуқларимдан фойдаланиб халқаро андозаларга мос, замон талабларига жавоб берадиган олий илм даргоҳида таълим оляпман. Ниятим юртимиз ёшлари сингари Ватаним, темир йўлларимиз ривожига ҳиссамни қўшсам, Ўзбекистон номини бутун дунёга танитсам дейман.

Институт фаоллари залида ташкил этилган «Бу муқаддас Ватанда азиздир инсон!» номли бадиий кеча ушбу талабаларга янгил йил совғаси бўлди, десак хато бўлмайди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари Қўмитаси ва касаба уюшма қўмитаси билан ҳамкорликда ташкил этилди. Турли миллатларнинг миллий куй-қўшиқлари, рақслари нафақат барчанинг кайфиятини янада кўтарди, балки қардош халқларнинг урф-одатлари хусусида ҳам маълумотга эга бўлишда ёрдам берди.

Айниқса, татар-бошқирд ижодий бирлашмасининг “Дўстлик” ансамбли яккахон хонандаси Габдулла Волков ижросидаги “Ассалому алайкум”, “Очилмаган гул”, Озарбайжон миллий маданият маркази Озарбайжон Республикасида хизмат кўрсатган артист, “Дўстлик” ордени соҳиби Кўкяб Алиеванинг “Қорабоғ”, уйғур миллий маданият маркази аъзоси Умиджон Каримов ижросидаги “Тоғ сувлари”, “Машраб” қўшиқлари барчада катта таассурот қолдирди, рақсга чорлади.

Шунингдек, институт ёшлар медиа клуби томонидан «Ўзбекистон-ягона уйимиз!» номли видео-лавҳа тақдим этилди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Dekabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!