Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

АДАБИЁТ ГУЛШАНИ

Юртимизнинг кўплаб гўшаларида ўзбек мумтоз адабиётининг буюк намояндалари мутафаккир шоир Алишер Навоий таваллудининг 576 йиллиги ҳамда шоир ва олим Захириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 534 йиллигига бағишланган маърифий тадбирлар, адабий кечалар, илмий анжуманлар, мушоиралар ўтказилмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири  “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти «Темирйўлёнилғитаъмин» бошқармасида  ҳам бўлиб ўтди. Ушбу маънавий-маърифий тадбир “Сихатгоҳ” санаторий-профилакторийсида бўлиб ўтди. “Адабиёт гулшани” мавзусида ўтказилган йиғилишда Ўзбекистон Миллий Университети “Ўзбекистон тарихи” кафедраси доценти, тарих фанлари номзоди А.Одилов ўз маърузаси билан иштирок этди.

Тадбирда бебаҳо маънавий меросимизни тиклаш, ривожлантириш ва кенг намойиш этиш жараёнида улуғ ватандошларимиз Алишер Навоий ва Захириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳаёти ва ижодини чуқур ўрганишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Ёшларнинг қалби ва онгига Ватанга муҳаббат, эзгулик, инсонпарварлик каби эзгу ғояларни мустаҳкам қарор топтиришда уларнинг ўрни ва аҳамияти катта эканлигини таъкидлади маърузачи.

— Улкан маънавий хазина бўлган Бобур ижоди, айниқса, унинг адабиёт, тарих, тилшунослик, ҳуқуқшунослик, мусиқа ва географияга оид асарлари бизга тарихимиз ҳақида қимматли маълумотлар бериш билан бирга, ўзлигимизни англашда бебаҳо манба бўлиб хизмат қилмоқда, — дейди бошқарма касаба уюшма қўмитаси раиси Зухра Азизова. Бобур лирикаси эса ўзбек мумтоз адабиётининг энг ёрқин саҳифаларидан биридир.

Маънавий-маърифий тадбирда иштирок этганлар ўртасида шоирларнинг шеърлари бўйича шеърхонлик бўлиб ўтди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Dekabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!