СОҒЛОМ ОНА — МИЛЛАТ ТАЯНЧИ
Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшма Республика Кенгаши тасарруфидаги “Қўқон” минтақавий темир йўл узели касаба уюшма ҳудудий қўмитаси томонидан 8 март — Халқаро хотин-қизлар кунига бағишлаб, хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида спортнинг шашка, дартс, стол тенниси ҳамда югуриш (эстафета) турлари бўйича мусобақалар ўтказилди. Мусобақаларда жами 148 нафар аёл ишчи-ходим қатнашиб, 42 нафари спорт турлари бўйича ғолибликни қўлга киритди. Спорт мусобақалари Қўқон ва Андижон ҳудудларида ташкил этилди.
7 март куни Қўқон темирйўлчилар маданият саройида сана муносабати билан маданият саройи қошида ташкил этилган ҳаваскорлик тўгараклари аъзолари ҳамда Қўқон темир йўл транспорти касб-ҳунар коллежи “Рақс” дастаси иштирокида катта байрам концерти бўлиб ўтди. Тадбирда соҳада меҳнат қилаётган фаол темирйўлчи аёллардан 30 нафарига ҳамда 8 март муносабати билан ўтказилган спорт мусобақаларининг 42 нафар ғолибларига “Қўқон” МТУ ҳамда касаба уюшма ҳудудий қўмитаси томонидан эсдалик совғалари тақдим этилди. Шу билан бирга тадбирда таниқли санъаткорлар иштирок этиб йиғилганлар кўнглига хушнудлик бахш этишди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: